Ўзбек тили Афғонистонда расмий тиллардан бири бўлиб қолади - ТИВ

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишСитуация у аэропорта Кабула
Ситуация у аэропорта Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг “Толибон” ҳаракати расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Шу кунларда “таҳлилчи” Анвар Назир ижтимоий тармоқларда “Толибон”* ҳаракати гўёки Афғонистон ҳудудида мактаб дастуридан ўзбек тилини олиб ташлагани ҳақидаги янгиликни жойлаштирди.
Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2021
Афғон уруши ветерани: америкаликлар қуролни ташлаб, қочиб кетганини кўриб ҳайратда қолдим
Бундан келиб чиққан ҳолда, ушбу шахс Афғонистонда Амир Темур, Шайбонийхон, Бобораҳим Машраб, Маҳмуд Ғазнавий, Абу Райҳон Беруний меросининг ўрганилиши ҳамда навоийшуносликнинг ҳам таъқиқлангани ҳақида хулоса қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг “Толибон” ҳаракати расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги таъкидланди.
“Толибон” вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлади. Ўзбек тилини ўрганиш ва ривожлантиришга, толиблар расмий вакилининг маълумотига кўра, мамлакат янги раҳбарияти алоҳида эътибор қаратади.
Баъзи билимсиз “таҳлилчи” ва журналистларнинг шубҳали шов-шувлар ва “қайноқ факт”лар илинжида очиқдан очиқ бузиб кўрсатилган ва ёлғон ахборотларни тарқатаётгани эса афсусланарли ҳолатдир”, - дейилган баёнотда.
*Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.
Янгиликлар лентаси
0