Қатор давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан қутлашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қатор давлат етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни қатор давлат етакчилари билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон суҳбат давомида Мирзиёев ва биродар Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Церемония встречи президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в аэропорту Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Мирзиёев ва Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Мирзиёев ва Раҳмон Афғонистонда ҳарбий-сиёсий кескинлик кучайиши билан боғлиқ минтақавий масалаларга алоҳида тўхталди. Ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш ва яқин идоралараро алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Бундан ташқари, етакчилар жорий йилнинг сентябрь ойида Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.
Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Муҳаммад Ол Наҳаён суҳбат давомида Ўзбекистон президенти ва халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, фаровонлик, катта зафарлар ва бардавом тараққиёт тилакларини изҳор этди.
Афғонистондаги вазият ривожланиши юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.
Кейинги суҳбат Беларусь президенти Александр Лукашенко билан бўлди. Суҳбат аввалида Беларусь етакчиси Мирзиёев ва кўп миллатли халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этди.
Мирзиёев , ўз навбатида, Беларусь президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан суҳбатда давлат раҳбарлари икки мамлакат мустақиллигининг 30-йиллиги билан бир бирини дилдан қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Флаги Узбекистана и Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Ўзбек-қирғиз тараққиёт фонди: Жапаров битимни ратификация қилиш тўғрисида қонунни имзолади
Шунингдек, улар минтақа кун тартибидаги, шу жумладан қўшни Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
Шу куни Мирзиёевнинг Европа давлатлари етакчилари билан суҳбати бўлиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон раҳбари Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Макрон Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги билан дилдан қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилади.
Президентлар Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий аҳволнинг кескинлашиши таъсирида минтақадаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашдилар. Минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва алмашинувларни фаоллаштириш муҳим экани таъкидланди.
Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ҳам телефон орқали мулоқотда Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини мамлакат мустақилликка эришганининг 30 йиллиги билан самимий табриклади. Кейинги йилларда Ўзбекистонда демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги муваффақиятлар алоҳида қайд этилди.
Эвакуированные из Афганистана в самолете Airbus A400 ВВС Германии в Ташкенте, Узбекистан. Снимок сделан 21 августа 2021 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Германия Кобулдан Тошкент орқали икки мингдан зиёд кишини эвакуация қилди
Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди. Франк-Вальтер Штайнмайер фуқароларнинг Ўзбекистон орқали транзит йўли билан эвакуация қилинишида кўрсатилган катта ёрдам учун яна бир бор ташаккур изҳор этди. Биргаликдаги инсонпарварлик операцияларини амалга ошириш учун яқин алоқаларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0