Жамият

Тошкентда кинематография соҳасида хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

© Sputnik / Ekaterina Chesnokova / Фотобанкка ўтишСъемки телепередачи
Съемки телепередачи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Драматургия ва продюсерлик Филиалнинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Тошкент шаҳрида “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.
Қарорга кўра, Филиал “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (БДКИ) юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси – олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Азиз Абдухакимов встретился с кинорежиссером и продюсером Тимуром Бекмамбетовым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Маданият
Абдуҳакимов ва Бекмамбетов Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантиришга келишишди
Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Таълим жараёни Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда БДКИ томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида рус тилида олиб борилади, шу билан бирга унда ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихи ўқитилади.
Қуйидагилар Филиалнинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳисобланади:
Драматургия;
Продюсерлик (турлари бўйича).
Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот сифатида тан олинадиган Россия давлат намунасидаги БДКИ дипломи берилади.
Филиалда давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар 5 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан кинокомпаниялар, телерадиокомпаниялар ёки кино ва телевидение соҳасидаги ташкилотларга тақсимланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader