Сиёсат

“Уларнинг айби - буюк бўлгани” – Мирзиёев қатағонлар ҳақида

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев 31 августа посетил аллею "Шахидлар хотираси"
Шавкат Мирзиёев 31 августа посетил аллею Шахидлар хотираси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 100 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қатағонга учраган. Уларнинг қанчаси “халқ душмани” деган туҳмат билан шафқатсиз отиб ташланган. Яна қанчаси сургун қилиниб, азоб-уқубатларга дучор этилган. Оилалари пароканда бўлиб, мол-мулклари тортиб олинган.
Бу йил Шаҳидлар хотираси хиёбонида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи биноси реконструкция қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев 31 августа посетил аллею "Шахидлар хотираси"
Шавкат Мирзиёев 31 августа посетил аллею Шахидлар хотираси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
Шавкат Мирзиёев 31 августа посетил аллею "Шахидлар хотираси"
Президент ушбу музейни кириб кўрди. У ерда яратилган шароитлар, тарихий ҳужжатлар билан танишди.
“Кўриниб турибдики, катта салоҳиятга эга етакчилар, олимлар, адиблар, шифокорлар, ўқитувчилар қатағон қилинган. Улар халқимизнинг энг сара вакиллари эди. Мустабид тузумга миллат кўзини очадиган, унга ўзлигини танитадиган зиёли инсонлар керак эмас эди. Уларнинг айби - буюк бўлгани”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, қатағон қурбонларининг номлари, уларнинг ҳаёти ва фаолияти вилоятлар, туманлар кесимида аниқланмоқда. Бу маълумотлар асосида кўп жилдлик “Қатағон қурбонлари” китоби нашрга тайёрланаяпти.
Президент бундай катта, илмий асарлар билан бирга мактаб ўқувчилари учун содда тилда, кичик-кичик китоблар чиқариш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга Тарих институтининг илмий ходимларини бириктириб, ҳар бир ҳудуддаги жадид боболаримиз, қатағон қурбонлари номини тиклаб бориш бўйича кўрсатма берилди.
Давлат раҳбари тарихни ўрганиш ва ўргатиш вазифалари ҳақида гапирди.
“Биз шу вақтгача тарихнинг ўзимизга ёққан жойларини олиб, ёқмаган томонини яшириб ўтдик. Бировга ёқадими-ёқмайдими, ғуруримизми-армонимизми, муваффақиятми ё хиёнатми - ҳаммасини ҳаққоний ёзиш керак”, - дея таъкидлади президент.
Молоток судьи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Сиёсат
Ўзбекистонда 115 нафар қатағон қурбонлари оқланди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала