Сиёсат

Азим Аҳмадхўжаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

© Пресс-служба Минэнерго РУзАзим Ахмедхаджаев назначен первым заместителем министра энергетики
Азим Ахмедхаджаев назначен первым заместителем министра энергетики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Тайинловга қадар у Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлган.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Азим Аҳмадхўжаев Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади. Президент тегишли қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Тайинловга қадар 2019 йилдан буён Азим Аҳмадхўжаев Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Азим Аҳмадхўжаев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси (2002 йил). 2016 йил майидан 2017 йил мартига қадар "Асака" банки бошқаруви раиси бўлган. Аввалроқ 2011 йил майидан Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари, сўнгра бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Портфель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Сиёсат
Санобар Носирова Бўстон тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди
2017-2018 йилларда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси бўлган. 2018 йил февралида АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, августдан ЛБМАда рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш масалалари бўйича блок раҳбари бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader