Дунёда

Эмомали Раҳмон ўғлини давлат мукофоти билан тақдирлади

© Официальная страница пресс-службы президента РТ в FacebookПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон и его сын Рустам Эмомали
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон и его сын Рустам Эмомали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Тожикистон президенти Рустам Эмомалини Мустақилликнинг юбилей медали билан тақдирлади.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон амалдорлар ва давлат арбобларга фахрий мукофотларни топширди.
“88 киши “Тожикистон Республикасининг Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги” юбилей медали билан тақдирланди, икки кишига “Тожикистонда хизмат кўрсатган ишчи” унвони берилди”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.
Чоп қилинган суратларда тақдирланганлар орасида Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли, Тожикистон парламенти юқори палатаси спикери, Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали ҳам бор.
Бундан ташқари, мамлакат бош вазири Коҳир Расулзода, ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин ва бошқа сиёсатчилар тақдирланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader