Жамият

Мирзиёев: агар биз таълимни ўзгартирсак, инсон ўзгаради

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Президентнинг сўзларига кўра, ислоҳотлар натижасида жорий йилда мактабгача таълим қамрови 63 фоизга етказилди.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида таълим тизимини такомиллаштириш натижасида эришилган ютуқларга алоҳида тўхталди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Давлат раҳбари узлуксиз таълим тизими, хусусан, мактабгача таълим муассалари бундан 4 йил аввал 5211 тани ташкил этган бўлса, жорий йилда бу рақамлар 19 316 тага етганини маълум қилди. Бунда асосан давлат хусусий шерикчилик механизми ҳамда оилавий боғчаларнинг ташкил этилиши самара берганлиги таъкидланди.
“Агар биз таълимни ўзгартирсак, инсон ўзгаради. Инсонни ўзгартирсак бутун жамият ўзгаради”, - деди президент.
Ислоҳотлар натижасида жорий йилда мактабгача таълим қамрови 63 фоизга етказилди. 6 ёш тоифасида эса бу рақамлар 75 фоизни кўрсатмоқда.
Президент жорий йилнинг 24 майда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш масаласида йиғилиш ўтказган эди. Унда амалга оширилган ишлар кўлами кенг бўлишига қарамай бу ҳали етарли эмас эканлиги ҳамда 53 та туманда боғча етишмаслигини айтиб ўтган.
Школьные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
Аналитика
Эркак ўқитувчилар, қаердасиз?
Ушбу йиғилишда 53 та туманда 34 минг ўринли 2 мингта оилавий боғча ташкил этиш чоралари белгиланган. Бундан ташқари 2021-2022 йилларда 23 та туманнинг олис ва чекка ҳудудларида 50 та мактабгача таълим муассасаси барпо этиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader