Ўзбекистон учун глобал инқирознинг оғир дамлари ортда қолди – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Oбуна бўлиш
Коронавирус пандемияси Ўзбекистон учун ҳам жиддий муаммоларни юзага келтирган.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистон" боғида мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда нутқ сўзлади. Ўз нутқида президент Ўзбекистон учун глобал инқирознинг оғир дамлари ортда қолганини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, охирги беш йил кескин синовлар даври бўлди. Айниқса, 2020 йили бошланган коронавирус пандемияси ва шу сабабли келиб чиққан иқтисодий инқироз глобал дунёнинг ажралмас қисми сифатида Ўзбекистон учун ҳам жиддий муаммоларни юзага келтирди.
Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на страну - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2020
Мирзиёев: Пандемия шароитида ишлаш ва яшашга ўрганишимиз керак
Шунга қарамасдан, мамлакатда олиб борилаётган жадал ва кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатда янги даврни – янги Ўзбекистон даврини бошлаб берган.
Мирзиёев мисол тариқасида асосий иқтисодий кўрсаткичларни келтирди. Хусусан, 2017-2020 йилларда мамлакатнинг иқтисодий ўсиш даражаси 18,3 фоизни ташкил этиб, ялпи ички маҳсулот 60 миллиард долларга етди. Ташқи савдо айланмаси 2016 йилдаги 24 миллиард доллардан 2020 йилда 36 миллиард долларга кўпайди.
Ишбилармон доираларнинг мамлакатимизга ишончи ортди. Инвестицияларнинг умумий ҳажми қисқа муддатда 2,1 мартага, шу жумладан, хорижий инвестициялар ҳажми 3 баробарга яқин ўсди.
“Бугун ишонч билан айта оламизки, Ўзбекистон учун глобал инқирознинг оғир дамлари ортда қолмоқда”, - деди давлат раҳбари.
Давлат раҳбари иқтисодиёт ривожини аҳолининг реал ялпи даромади 2016 йилга нисбатан 28 фоизга ўсганида ҳам кўриш мумкинлигини қайд этди. Таъкидланишича, ислоҳотлар доирасида қабул қилинган йирик дастурлар аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0