Иқтисод

Президент: Ўзбекистон ЕОИИ билан самарали алоқаларни йўлга қўйишга эришди

© Sputnik Флаги ЕЭАС
 Флаги ЕЭАС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Шавкат Мирзиёев мамлакат ЕОИИ билан самарали алоқаларни йўлга қўя олганини айтди.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомида қисқа даврда самарали алоқаларни йўлга қўйишга эришди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистон" боғида мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда сўзлаган нутқида маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Президентнинг сўзларига кўра, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ШҲТ, МДҲ каби халқаро тузилмалар билан алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичда давом эттирилмоқда. Мамлакат 2019 йилда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига тўла ҳуқуқли аъзо бўлган. Бу республика учун халқаро майдонда янги иқтисодий, сиёсий ва маданий имкониятлар очиб берди.
“Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомида қисқа даврда самарали алоқаларни йўлга қўйишга эришди”, - деди президент.
Давлат раҳбари Ўзбекистон бу йил ШҲТ раислигини қабул қилиб олиши ва унинг келгуси йили ўтадиган Саммитига пухта тайёргарлик кўрилишини айтди.
Торговля Узбекистана с ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Инфографика
Ўзбекистон ва ЕОИИ: кооперацион ҳамкорлик учун янги имкониятлар
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил декабрида ЕОИИ кузатувчи мақомига эга бўлган эди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан бери фаолият юритиб келаётган халқаро интеграцион иқтисодий бирлашма. Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон унга аъзо.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала