Россия

Россия Ғарб билан ҳамкорлик қилишга тайёр – Лавров

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Россия Ғарб билан ҳамкорлик қилишга тайёр – РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россия қарама-қаршиликка ёки ундан ҳам яккаланишга интилмаяпти, у Ғарб билан ҳамкорлик қилишга тайёр, лекин "ўқитувчи-шогирд" тамойили бўйича эмас, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Биз ҳеч қачон на қарама-қаршилик, на ўз-ўзини изоляция қилишга интилмаганмиз, ва агар улар ўз ёндашувини ўзгартириб, лекин Россия ўқувчи, ўз уй вазифасини бажариши керак, улар эса ҳамма нарсани биладиган ва гуноҳсиз ўқитувчи сифатида ҳаракат қилишни бас қилса, Ғарб давлатлари билан мулоқотга очиқмиз. Ҳеч ким билан бундай гаплашиб бўлмайди, айниқса Россия билан", - деди у МГИМОда чиқиш пайтида.
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Лавров Байденнинг бошқа давлатлар ишларига аралашмаслик ҳақидаги баёнотини олқишлади
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Ғарб Россия билан тенг ҳуқуқли гаплашишни истамайди, лекин бу ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўл.
"Давлатлараро миқёсда ғарблик ҳамкасбларимизда биз билан тенг шароитда гаплашиш истаги йўқ, ҳар доим биздан хулқ-атворимизни ўзгартириш, ўзлари тўғри деб ўйлайдиган даражада ўзимизни тутишимизни талаб қилишади. Бу ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўл", - деди Лавров.
Россия бир-бирининг манфаатларини инобатга олган ҳолда очиқ, конструктив, ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотга очиқ, деб таъкилади дипломат.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader