Шевцов: Россотрудничество барча МДҲ мамлакатлари учун квоталарни кўпайтиради

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишПриемная кампания
Приемная кампания  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Oбуна бўлиш
Янги ўқув йилида Россияга олийгоҳларидаги бепул таълим учун танлов қандай бўлиб ўтади? Россотрудничество раҳбари ўринбосари шу ва бошқа саволларга жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Билимлар куни, 1 сентябрда Россотрудничество федерал агентлиги сайтида Россияда олий таълим истагида бўлган хорижликларни галдаги саралаб олиш бошланди.
Янги танлов жараёни ўтги йилгисидан нимаси билан фарқланади? Нима сабабдан МДҲда рус тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда? Квоталардан ташқари Россия ОТМларида яна қандай бепул ўқишнинг муқобил усуллари бор? Шу ва бошқа саволларга Россотрудничество раҳбарининг ўринбосари Павел Шевцов Sputnik агентлигига берган эксклюзив интервьюсида сўзлаб берди.

Нега Россия хорижликларга квота ажратади?

2022-2023 ўқув йили учун Россотрудничество чет элликлар учун квоталар ҳажмини кўпайтиради – улар сони 23 мингтага етказилади. Таққослаш учун: жорий ўқуви йилида агентлик 18 мингта квота тақдим этди, дейди Павел Шевцов.
“Бир неча йил чет эллик талабаларнинг Россия Федерацисида таълим олиши учун квоталар сонини кўпайтириш учун иш олиб борилди, - дея тушунтиради у. – Бу мавзуда Давлат думаси депутатлари ҳам, Совет Федерацияси аъзолари ҳам гапиришди. Мана бу Россотрудничество, Ташқи ишлар вазирлиги ва Таълим вазирлигининг ҳамкорликдаги иши ўтган йили РФ Ҳукумати томонидан квоталарни кўпайтириш тўғрисидаги қарор имзоланишига олиб келди”.
175 та мамлакат абитуриентларидан Россотрудничество танловида иштирок этиш учун аризалар келиб тушади. Аммо МДҲ агентлик учун устувор бўлиб қолмоқда, дея таъкидлайди Шевцов.
“Квоталар барча МДҲ мамлакатлари учун оширилади, айримлари учун кўпроқ, айримлари учун камроқ, дейди у. – Масалан, Тожикистон учун квота 630 тани ташкил этади. Бу кўп, шунинг учун бу ерда квотани камроқ кўпайтирамиз, 750 тагача”.
Шу тариқа, агентлик Ўзбекистон учун квоталар сони кўрсатгичини бараварлаштиради. Келгуси йили ўзбекистонлик абитуриентлар ҳам 750 та квотага умид қилишлари мумкин. Жорий йилда эса республика учун 405 та квота ажратилганди.
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2021
Ўзбекистонлик талабаларнинг Россияда таҳсил олиши: квота, эмланиш ва ётоқхона
Россотрудничество квоталар ҳажмини тақсимлаётиб, чет элдаги Россия элчилари ва Россиянинг етакчи йирик компаниялари билан маслаҳатлашади, дея аниқлик киритади Павел Шевцов.
“Биз мамлакатлар иқтисодиётларидан келиб чиққан ҳолда кадрларни тайёрлаймиз. Квотанинг асосий вазифаси – киши Россияга келиб, сифатли таълим олиши ва ватанига қайтиши, ўз мамлакатининг иқтисодий фаровонлиги учун ишлаши. Истиқболдаги 4-6 йилда бошқа мамлакатлар иқтисодиёти учун долзарб бўладиган мутахассисликларга одамларни таклиф қилмоқ зарур”, - дейди у.

МДҲ талабалари – энг фаол

Павел Шевцов талабаларнинг ўзи ҳам ариза топширишдан аввал бозорни таҳлил қилиб кўраётгани қувонарли ҳол эканини қайд этди.
“Биз тайёрлаш йўналишларидаги жиддий ўзгаришларни кўряпмиз ва талабалар илгаридек юрист-иқтисодчиликка Россияга шунчалик ўқиш учун келишмаётганини тушуняпмиз. Ҳозир улар ОТМ рейтингларини кузатишмоқда ва кўпроқ клиника тиббиёти, жамият тараққиёти билан боғлиқ мутахассисликларни танлашмоқда. IT-технологияларга талаб ошиб бормоқда”, - дейди у.
Шевцов МДҲдан бўлган талабалар Россотрудничество танловининг энг фаол қатнашчилари эканини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия таълимига энг катта қизиқиш Тожикистон ҳиссасига тўғри келади. Масалан, бу йилги 630 та жойга 6 минга яқин ариза келиб тушган, яъни ҳар бир бюджет ўринга 9 киши даъвогаролик қилган.
“Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон ҳам фаол”, - дея санайди Шевцов. – Биз МДҲнинг Россия таълимига бўлган қизиқишининг ўсишини тақрибан баравар пропорцияларда кўрамиз. Бу, аввало, мамлакатларимизнинг анъанавий, тарихан юзага келган муносабатлари билан тушунтирилади. Шунингдек, биз рус тилини чел элда тарғиб қилувчи асосий идора сифатида унга бўлган қизиқишни кўряпмиз”.
Шевцов Иттифоқ мамлакатлари инглиз, француз ёки турк тилига эътибор қаратиб, турли тил моделларини яратишган давр бўлганини таъкидлайди. Аммо бугунги кунда собиқ Иттифоқ ҳудудида савдо-иқтисодий муносабатлар ва илмий алоқалар ривожланиши билан рус тилига бўлган талаб қайтган. Россотрудничество раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, бу ҳақда Россия олийгоҳларидаги нафақат бакалавриат, балки магистратура дастурларига бўлган қизиқишнинг ортиши далолат беради.
Филиал Российского химико-технологического университета имени Д. И. Менделеева (РХТУ) в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Меҳнат бозорида Россия ОТМлари филиаллари битирувчиларига талаб қанчалик юқори?
“Россияда ўқиган авлод ўсмоқда, улар бу таълим сифатли, ҳаётда ёрдам беришини тушунишади. Ва магистратурага келишади, яъни ёш олим сифатида”, - дейди Павел Шевцов.

Россияга олийгоҳига онлайн қандай кириш мумкин

Квота олиш учун аризани онлайн, education-in-russia.com сайти орқали топшириш мумкин.
“Ҳаммаси осон: киши рўйхатдан ўтади, шахсий кабинети яратилади, у ерда Россияда қайси мутахассислик бўйича таълим олмоқчи эканини аниқлаштирувчи бўлим бор. Масалан, сизни “Молия ва кредит” қизиқтиради. Демак, сиз бу йўналишни танлайсиз. Тизим “Молия ва кредит” йўналиши бўйича тайёрлайдиган барча университетларни кўрсатади. Иккита Москва, иккита Санкт-Петербург ва иккита минтақавий ОТМни танлаш мумкин”, - дея тушунтиради Шевцов.
Кейин абитуриент ҳужжатлар тўпламини тақдим этиши керак. “У ҳам осонгина, - дея ҳикоя қилади Павел Швецов. – Шундан сўнг шахсий кабинетда тест синовлари ўтказиладиган сана ва вақтдан хабар берувчни хатни кутиш керак. Уларни онлайн топшириш зарур. Барча мамлакатлар, Тожикистон ва Ўзбекистондан ташқари, биз синовларни шу шаклда ўтказганмиз”.
Агар абитуриент саралаш босқичидан ўтолмаса, бу Россия сари йўл ёпилганини англатмайди, деб эслатади Шевцов. “МДҲдан бўлганларнинг турли йўналишлар бўйича ўқиш имконияти бор, масалан, ватандошлар учун лойиҳалар, имтиёзли лойиҳалар ҳам бор”, - дейди у.
Флаговая аллея в СФУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Россияда олий маълумот: ўқишга кириш ва мослашиш ҳақида
Шунингдек, Павел Швецов Россияда кўплаб олимпиадалар ўтказилишини қўшимча қилади. Россотрудничество қўллаб-қувватлайдиган энг машҳур халқаро олимпиада “Open Doors” деб аталади, дейди агентлик раҳбари ўринбосари.
“Олимпиада – иқтидорли болаларни аниқлашнинг универсиал ва холис усулларидан бири. Бошқа олимпиадалар ҳам бор, ихтисослашган. Бу университетлар олимпиадалари, уларни кузатиш ва қатнашиш лозим”, - дея хулоса қилди Шевцов.
Янгиликлар лентаси
0