Техникумлар ва коллежлар ОТМга ўқишга кирмаганларни бепул ўқитади

© Sputnik / Таисия Воронцова / Медиабанкка ўтишЭлектрик
Электрик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Oбуна бўлиш
Президент қарорига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналида маълум қилинди.
Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:
олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум ташкил этилади;
турдош ОТМ ҳамда асосий йўналишлари бўйича тармоқ ташкилотларига 213 та техникум бириктирилади;
Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Жиззах хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми тугатилиб, унинг барча мол-мулки ТАТУ ҳузуридаги Жиззах ахборот технологиялари техникумига ўтказилади;
техникумлар ва академик лицейларда малака талаблари, ўқув режа ва дастурлар, ўқув-меъёрий ҳужжатлар таянч ОТМ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;
ОТМлар ўзларига бириктирилган техникумларни ўқув-методик ҳужжатлар билан таъминлайди.
Шунингдек, қарорга мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан техникумларга қабул параметрларини шакллантиришда қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари каби соҳаларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашнинг давлат буюртмасини босқичма-босқич кўпайтиришни амалга ошириш назарда тутилган.
Итоговое сочинение по литературе в российских школах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2020
Ҳозирги техникумлар олдингисидан нимаси билан фарқ қилади?
Бундан ташқари, ОТМга ўқишга кирмаган мактабларнинг 11-синф битирувчиларини техникумлар ва коллежларда биринчи касб ёки мутахассисликлар бўйича бепул ўқитишни назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0