Дунёда

Хитойда вояга етмаганлар учун онлайн ўйинларга кескин чоралар жорий этилди

CC BY 2.0 / ulricaloeb / GamerГеймер
Геймер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Энди онлайн ўйинлар соҳасида фаолият юритувчи компаниялар болаларга ҳафтасига фақат уч кун ўйнашга рухсат бериши керак.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Хитой Халқ Республикаси матбуот ва босма ишлари бўйича давлат бошқармаси онлайн ўйинларда вақтини ўтказадиган вояга етмаганлар учун кескин чекловлар жорий этди. Бу ҳақдаСиньхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, сентябрдан Хитойда янги қоидалар кучга киради. Энди онлайн ўйинлар соҳасида фаолият юритувчи компаниялар болаларга ҳафтасига фақат уч кун – жума, шанба ва якшанба, шунингдек, байрам кунлари ўйин ўйнашга рухсат беради. Вояга етмаганлар шу кунлари фақат бир соат, 20:00 дан 21:00 гача, ўйин ўйнашлари мумкин. Махсус комиссия бу талабларга риоя қилинаётгани ёки қилинмаётганини текширади.
Местные жители города Лхаса в Тибете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Дунёда
Хитойда овқат исрофгарчилигига қарши қонун қабул қилинди
Шу билан бир қаторда ўйин аккаунтларига нисбатан талаблар кучайтирилмоқда. Таъкидланишича, бундай чора “ёш авлоднинг соғлом ривожланиши учун қулай муҳитни” яратишга имкон беради.
2019 йилда Хитойда онлайн ўйин ўйнайдиган болалар учун комендантлик соати жорий қилинганди. Вояга етмаганларга соат 22:00 дан 08:00 гача ўйнаш тақиқланади. 2021 йилда Хитой ҳукумати онлайн ўйиндар учун юзни таниб олувчи тизимини ишга туширди. У тақиқланган вақтда ўзини катта қилиб кўрсатган болаларни аниқлайди.
Янги тизим паспорт маълумотларига бўйича рўйхатдан ўтиши керак бўлган ўйинчининг юзини сканер қилади. Агар ўйинчи юзини кўрсатишдан бош тортса, у ўз ўзидан вояга етмаган саналади. Кейин у компьютер ўйинларига муккасидан кетганларнинг эҳтимолий рўйхатига киритилади ва автоматик равишда ўйиндан чиқариб ташланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader