Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

“Ал-Қоида”* толибларга қўшилди - Афғонистон қаршилик фронти

© AFPБоевики "Талибана"* в провинции Лагман, Афганистан
Боевики Талибана* в провинции Лагман, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Панжшердаги қаршилик кўрсатиш кучлари “Ал-Қоида” толибларга қўшилгани ҳақида маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Афғонистон қаршилик фронтининг маълум қилишича, "Ал-Қоида"* террорчилик ташкилоти мухолифатга қарши курашда Толибон* сафига қўшилди.
"АҚШ орқага чекинди, тарих такрорланмоқда", - дейилган уларнинг Twitterдаги хабарида.
Аввалроқ Al-Jazeera телеканали янги ҳокимият ўз сиёсатига қарши чиққанларга ҳарбий операция ўтказишга қарор қилгани ҳақида хабар берганди. Охирги маълумотларга кўра, жангарилар 11 та назорат пунктини эгаллаб олишган ва қаршилик кўрсатиш кучларининг 34 нафар жангчини, жумладан, 2 нафар қўмондонни ўлдиришди.
Американские военные в аэропорту Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Колумнистлар
АҚШ бошқа уруш қила олмайди. Улар дунёда қандай ҳукмронлик қилмоқчи бўлган
Ўз навбатида қаршилик фронтида ўтар кечаси 350 нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилди.
Америка контингенти чиқиб кетиши фонида толиблар ҳужум бошлади ва йигирма йиллик уруш тугаганини эълон қилиб, барча йирик шаҳарларни эгаллаб олди. Уларнинг назорати остида бўлмаган ягона вилоят - пойтахт шимоли-шарқидаги тоғли ҳудудда жойлашган Панжшир.
У ерда 2001 йил 9 сентябрда ўлдирилган “Шимолий альянс” раҳбари Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилигида қаршилик кўрсатиш кучлари тўпланган.
"Толибон* инклюзив ҳукумат тузиб, фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилса, қарши кураш тугайди", - деб айтди у.
Ал-Қоида*- йирик террорчилик ташкилотларидан бири, унинг ҳисобида кўплаб ҳужумлар, шу жумладан АҚШда 2001 йил 11 сентябрда содир этилган терактлар.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала