Сиёсат

Мирзиёев ИТБ бошқарувчилар кенгаши йиғилишида Қуръондан иқтибос келтирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Президент Ислом тараққиёт банки (ИТБ) бошқарувчилар кенгаши йиғилишида нутқ сўзлаётиб, Қуръони Каримнинг Шарҳ сурасидан иқтибос келтирди.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби хабар берди.
Давлат раҳбари ўз нутқида бугун инсоният коронавирус пандемияси сабаб катта синовларни бошидан кечираётгани қайд этди. Давлатлар унинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини енгиб ўтиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
“Ковид пандемияси биз фақат узвий ҳамкорлик ва ўзаро кўмаклашиш орқали замонавий муаммоларга қарши тура олишимиз мумкинлигини кўрсатди. Дарҳақиқат, Қуръони Каримнинг Шарҳ сурасида айтилганидек, “Машаққат ортида, албатта, енгиллик бордир”, - деди Мирзиёев.
Унинг сўзларига кўра, жаҳон миқёсида ҳануз давом этаётган пандемия – бу нафақат катта синов, балки ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга шароит яратадиган имконият сифатида қабул қилиниши лозим.
Президент инқирозга қарши ишлаб чиққан чораларни ўз вақтида қўллаб-қувватлагани учун Ислом тараққиёт банкига миннатдорлик билдириб, буни юксак қадрлашини айтди.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди - тафсилотлар
Бугунги кунга қадар банк томонидан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти, йўл инфратузилмаси ҳамда қишлоқ жойларда арзон уй-жойларни қуриш учун жами 2,5 миллиард доллардан ортиқ бўлган 30 та йирик инвестиция лойиҳалари маъқулланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала