Ниагара шаршараси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди - видео

© Unsplash / Kalen EmsleyНиагарский водопад
Ниагарский водопад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Oбуна бўлиш
Ниагара шаршараси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига мамлакат байроғи рангларида ёритилди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Шимолий Америкадаги машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига мамлакат байроғи рангларида ёритилди.
Шаршаранинг Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилиши 15 дақиқа давом этди. Уни кўриш учун АҚШ ва Канадада 200 нафардан ортиқ ўзбекистонлик келди.
Ўзбекистонликлар оила аъзолари билан биргаликда Ўзбекистон байроғини ҳилпиратиб, миллий либосларда байрамни нишонладилар. Ватандошлар ижросидаги ўзбек рақс ва қўшиқлари тадбирга ўзгача илиқлик бахш этди.
Янгиликлар лентаси
0