Видео

Путин болалигида ким бўлишни хоҳлаганини айтди - видео

Россия президенти Владивостокдаги "Океан" Умумроссия болалар маркази мактаби ўқувчилари билан учрашувда иштирокчилардан бирининг ундан болалигида нима ҳақида орзу қилганлиги ҳақидаги саволига жавоб берди.
Путиннинг сўзларига кўра, у болалигида денгизчи ёки учувчи бўлишини хоҳлаган. Бундан ташқари, у разведка хизмати ходими бўлиб, ватанига хизмат қилишни истаган. Унинг бу борадаги орзуси кейинчалик амалга ошган.
"Кўп ўғил болалар сингари, мен ҳам биринчи бўлиб денгизчи, кейин учувчи, кейин разведка хизмати ходими бўлишни хоҳлаганман ва бу рўй берди. Баъзида мен ҳатто бу қандай содир бўлганига ҳайрон қоламан. Бу аслида қийин. Мен разведка ходими бўлишни хоҳлайман дейишнинг ўзи билан бунга эришиб бўлмайди. Лекин мен бу натижага эришдим", — деган Россия президенти учрашув иштирокчиларидан бирининг саволига жавоб берар экан.
Путин асосийси мактаб ҳам, оиласи ҳам, атрофдагилари ҳам у ўзини Ватан хизматига бағишлай олишига йўналтирганини таъкидлади.
“Бугун мен айнан шу билан шуғулланаяпман. Ва ўйлайманки, бу маънода орзу қилган нарсамга эришишга муассар бўлдим”, - деб қўшимча қилди Россия раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала