Дунёда

Роналду миллий жамоалар таркибида урилган голлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

© Sputnik / Григорий СысоевФутболист Криштиану Роналду
Футболист Криштиану Роналду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Португалия терма жамоаси ҳужумчини эронлик футболчи Али Даининг рекордини янгилади.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ҳужумчи Криштиану Роналду ўз фаолияти давомида футбол бўйича Португалия терма жамоаси таркибида ўзининг 110 ва 111-голини урди ва жаҳон рекордини ўрнатди.
Футболчи Фаруда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ирландия жамоасига қарши кечган ўйиннинг 89-дақиқасида ўзининг 110-голини уришга муваффақ бўлди. Португалия жамоаси ўз майдонида Ирландия устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Криштиану Роналду ғалаба келтирган ҳар икки голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа у эронлик футболчи Али Даийнинг терма жамоаларда гол уриш бўйича рекордини (109 та гол) янгилади. Энди Роналду ҳисобидаги голлар 111 тани ташкил этмоқда.
Роналду Instagram саҳифасида бу фаолиятидаги рекордлар орасида ўзгачалиги ва бу билан фахрланишини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала