Дунёда

Тожикистон ИИВ: мамлакат афғон қочоқларини қабул қилишга тайёр эмас

© REUTERS / US MARINESЭвакуация в аэропорту Кабула
Эвакуация в аэропорту Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Тожикистон ИИВ раҳбарининг таъикдлашича, 20 йил ичида бирорта ҳам халқаро ташкилот мамлакатга қочоқлар ва бошпана излаётган шахслар учун инфратузилма ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатмаган.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Бугунги кун воқелигида Тожикистон афғон қочоқларининг оммавий оқимини қабул қила олмайди. Бу ҳақда республика ИИВ раҳбари Рамазон Раҳимзода БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари ваколатхонаси (UNHCR) раҳбари Мулугета Зевди билан учрашувда маълум қилди.
Учрашувда эҳтимолий афғон қочоқларини Тожикистон ҳудудига жойлаштириш масалалари муҳокама қилинган.
Беженцы в аэропорту Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
ЕИ қочоқларни қабул қилади Афғонистон қўшниларига молиявий ёрдам бермоқчи - ОАВ
Раҳимзода сўнгги 15 йил мобайнида Тожикистон 15 мингдан зиёд афғонистонлик қочоқларни қабул қилгани ва толиблар Кобулдаги ҳокимиятни эгаллаб олгандан сўнг 5 минг нафарга яқин афғон ҳарбийлари тожик-афғон давлат чегарасини кесиб ўтганини маълум қилди.
У афғон армиясининг аскар ва зобитлари Тожикистон ҳудудида бироз вақт бўлгандан кейин ватанига қайтишганига аниқлик киритди.
Шунингдек, у Тожикистон ҳукумати мамлакатнинг турли ҳудудларида эҳтимолий афғон қочоқларини қабул қилиш ва жойлаштириш учун 70 гектар ер ажратганини маълум қилди.
Аммо, Тожикистон ИИВ раҳбарининг таъикдлашича, 20 йил ичида бирорта ҳам халқаро ташкилот мамлакатга қочоқлар ва бошпана излаётган шахслар учун инфратузилма ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатмаган.
“Шу боис Тожикистон бугунги кун воқеилигида афғон қочоқларининг оммавий оқимини қабул қила олмайди”, - деди Рамазон Раҳимзода.
У Тожикистонга Хатлон вилояти Жайҳун тумани ҳудудида жойлашган қочоқларни қабул қилиш ва жойлаштириш марказини таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун кўмак зарурлигини айтди.
Шунингдек, тожикистонлик вазир Афғонистондаги сиёсий ноаниқлик ва ўта салбий гуманитар вазият террорчилик таҳдиди ўсиши, қурол ва наркотик контрабандаси оқими кўпайишига олиб келиши мумкинлига эътибор қаратди. Бу нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун ҳам хафв туғдиради.
Лагерь для беженцев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Тожикистон афғон қочоқлари учун лагерь қурмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала