Жамият

Тожикистонликлар Тошкент орқали Россияга учмоқда: сабаблар

© SputnikГраждане РТ пытаются выехать через КПП Фатехабад (Ойбек) в Мастчинском районе в сторону Ташкента, чтобы потом вылететь в Москву
Граждане РТ пытаются выехать через КПП Фатехабад (Ойбек) в Мастчинском районе в сторону Ташкента, чтобы потом вылететь в Москву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Тожикистонлик мигрант нима учун Тошкент орқали Россияга учиши сабабини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Тожик-ўзбек чегарасидаги Канибадам тумани Мастчоҳ ва Патар тумани Фотехобод (Ойбек) чегара пунктлари яқинида Сўғд вилоятида истиқомат қилувчи аҳоли тўпланмоқда. Кўпчиликнинг қўлида - хорижга чиқиш паспорти ва Россияга авиачипталар. Лекин улар Тошкент аэропорти орқали Россия шаҳарларига учмоқчи.
© SputnikГраждане РТ пытаются выехать через КПП Фатехабад (Ойбек) в Мастчинском районе в сторону Ташкента, чтобы потом вылететь в Москву
Граждане РТ пытаются выехать через КПП Фатехабад (Ойбек) в Мастчинском районе в сторону Ташкента, чтобы потом вылететь в Москву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Граждане РТ пытаются выехать через КПП Фатехабад (Ойбек) в Мастчинском районе в сторону Ташкента, чтобы потом вылететь в Москву
Жаббор-Расулов туманида яшовчи Камолиддин Sputnik Тожикистон мухбирига айтишича, у ўғли билан Москвага кетмоқчи.
Тожикистонлик мигрант нима учун Тошкент орқали Россияга учиши сабабини тушунтирди.
"Тошкентдан Россияга рейслар арзонроқ. Хўжанддан Москвага самолёт чиптаси нархи 5,5 минг сомоний, Тошкентдан атиги 4 минг сомоний. Икки чиптада икки мингдан ортиқ сомонийни тежадик", - дейди Камолиддин.
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Сўғд вилоятининг бошқа шаҳар ва туманлари аҳолиси ҳам Россияга кетиш учун Ўзбекистон авиакомпанияларидан чипталар сотиб олмоқда.
Эвакуация в аэропорту Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Дунёда
Тожикистон ИИВ: мамлакат афғон қочоқларини қабул қилишга тайёр эмас
Хўжанд авиакассалари вакилининг сўзларига кўра, айнан Хўжандга нисбатан Тошкентдан Россияга чипта нархининг пастлиги кўпчиликни қўшни республика рейсларига чипталар сотиб олишга ундаяпти.
“Сибирские авиалинии” авиакомпаниясининг Суғд вилоятидаги вакили Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида Тожикистон шаҳарларида авиачипталар нархи ошиши сабабларини айтди. Бу омиллардан бири - Душанбе ва Хўжанд аэропортларида кўрсатиладиган хизматларнинг нархи юқори.
"Аэропорт хизматлари нархи қўшни давлатларга қараганда қимматроқ. Агар Хўжанд ва Душанбе аэропортларида битта самолётга хизмат кўрсатиш нархи 12 дан 14 минг долларгача бўлса, Қирғизистонда - 8 минг доллар, Ўзбекистон - 9-10 минг долларни ташкил қилади”, - деди авиакомпания ходими.
Шунингдек, Тожикистон аэропортларида самолёт ёқилғиси нархи ҳам юқори, буларнинг барчаси Россияга авиачипталар нархига таъсир қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader