АрМИ ғолиблари: Ўзбекистон ҳарбийлари тақдирланди - видео

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинлари доирасида “Ҳарбий-тиббий эстафета” ва “Дала ошхонаси” танловларида ғалаба қозонди.
Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида VII Халқаро армия ўйинлари доирасида иккита танлов ўз ниҳоясига етди. Ёпилиш маросимида ғолиблар тақдирланди.
"Ҳарбий-тиббий эстафета" ва "Дала ошхонаси" танловида ўзбекистонлик ҳарбийлар ғалаба қозонди, иккита рекорд ўрнатилди.
Ёпилиш маросимида Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Каршиев ва РФ ресурс таъминоти департаменти раҳбари Валерий Муминжанов иштирок этди.
Ғолиб ва ​​совриндорларга медаллар, кубклар ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Бундан ташқари, икки жамоа ғолибларига Laccetti автомобили совға қилинди.
Янгиликлар лентаси
0