Ўзбекистонга коронавируснинг янги штаммларига чидамли препарат келтирилди

© Узбекские авиалинииСпециалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2021
Oбуна бўлиш
Препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Ўзбекистонга коронавируснинг янги штаммларига чидамли препарат келтирилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бир муддат олдин Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юбориши ҳақида хабар берилган эди.
Кеча тунда Тошкент Халқаро аэропортида ушбу дори воситаси қадоқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Юкнинг умумий қиймати 20,6 млн еврони ташкил қилади.
Помидор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Ўзбекистонда помидордан коронавирусга қарши вакцина яратилди
Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этди.
Casirivimab/Imdevimab (Швейцариянинг "Roche" фармацевтика компаниясидан) COVID-19 га қарши сунъий "антитаначалар коктейл"и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади, дейилади вазирлик хабарида.
Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартирган.
Сентябр ойи боши ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекция қайд этилганлар сони 157 872 нафарга етди, 1093 киши ушбу касаллик қурбонига айланди.
Янгиликлар лентаси
0