Жамият

Қашқадарёда 3 эгизакка президент оила аъзоларининг исми қўйилди

CC0 / pixabay / Новорожденный ребенок
Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2021
Яккабоғлик оиланинг 3 нафар эгизак чақалоқларига президент оила аъзоларининг исми қўйилди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Яккабоғлик оиланинг 3 нафар эгизак чақалоқларига президент оила аъзоларининг исми қўйилди.
Яккабоғ тумани Ғозлиқ маҳалласи Қўтонтепа қишлоғида истиқомат қилувчи Муслимбек Хазратов ва Навбаҳор Душаева оиласида 3 нафар эгизак қизалоқлар дунёга келди.
Бу ҳақда “Nasafnews”га қизалоқларнинг бобоси Шодиёр Сафаров маълум қилди.
Ребенок в роддоме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2021
Ўзбекистонда 1 январ куни қанча чақалоқ туғилди
Шодиёр Сафаровнинг айтишича, эгизаклар 31 август куни Тошкент шаҳридаги перинатал марказда туғилган.
Уларга президент Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари – рафиқаси Зироатхон, қизлари Шаҳнозахон ва Саидахоннинг исми қўйилди.
Мухбир билан суҳбатлашган Шодиёр Сафаровнинг айтишича, бу борада президентга хат ёзиб, улардан розилик ҳам олинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader