Ҳодисалар

Тошкентда фуқаро боши билан ИИБ ходимига зарба берди. Жиноят иши очилди

© Sputnik / Евгений ОдиноковНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2021
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида фуқаро ички ишлар ходимига боши билан зарба берди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Интернет тармоғида фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари иштирокидаги ҳолат видеоси тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
28 август куни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ патрул-пост хизмати ходимлари сафдор Ҳикматилла И. ва Фарходжон Х.лар Янгиҳаёт тумани Спутник 15 массивидаги 12-сон автобус парки яқинида тунги вақтдаги пиёда патруллаш давомида ҳатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган икки нафар фуқаро – 27 ёшли Турсунбой Н. ва 30 ёшли Улуғбек Г.ларни кўриб қолишди. Ходимлар фуқароларнинг ёнига келиб, ўзларини таништиргач, жамоат жойида ниқобсиз юриш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши ҳақида огоҳлантиришди. Сўнг фуқароларнинг шахсларини аниқлаш мақсадида улар туман ИИО ФМБ ички ишлар бўлимига таклиф қилиндилар.
Кулак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Ҳодисалар
Самарқандда ўғирлик қилаётган эркак ИИБ ходимига қаршилик кўрсатиб, унга жароҳат етказди
Аммо йигитлар бу илтимосга жавобан қўпол тарзда қаршилик кўрсатиб, ходимларнинг қонуний талабларига бўйсинмадилар. Турсунбой боши билан сафдор Ҳикматилла И.нинг бурун қисмига зарба бериб, унга бадан шикасти етказди. Турсунбой ва Улуғбекнинг воқеа жойига етиб келган патрул-пост хизмати ходимлари томонидан қўлга олиниш жараёни видеога тушиб қолган. Ҳуқуқбузарлар ИИБга, жабрланувчи эса – тиббиёт муассасига етказилди.
Мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Янгиҳаёт тумани прокуратурасига йўналтирилди.
Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Турсунбой Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (“Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала