Малайзия пойтахтидаги машҳур бинолар Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди - видео

© Посольство Узбекистана в МалайзииКуала-Лумпур преобразился в цвета государственного флага Узбекистана
Куала-Лумпур преобразился в цвета государственного флага Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан дунёнинг кўплаб давлатларида старт олган акцияга Куала-Лумпур ҳам қўшилди.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Малайзия пойтахтидаги бир қатор бинолари Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси матбуот хизмати.
Куала-Лумпур шу тарзда республикани мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади!
Бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг учта диққатга сазовор жойлар байроғи ранглари ёритилди:
▪ янги пиёдалар кўприги " Saloma Link ";
▪ пойтахт мэрияси юқори қаватли биноси;
▪ машҳур “Petronas Twin Towers” эгизак-осмонўпар бинолари.
Янгиликлар лентаси
0