Колумнистлар

"Покистон оқими": Россия жанубга йўл олмоқда ва бу ҳали бошланиши

© Sputnik / Дмитрий Лельчук / Фотобанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2"
Строительство газопровода Северный поток-2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2021
Хорижий матбуот хабарига кўра, Россия жаҳон харитасининг муҳим нуқталарида ўз стратегик мавжудлигини оширишда давом этмоқда. Айни вақтда гап армия ва флот ҳақида эмас, энергетика, аниқроқ айтганда - "Покистон оқими" ҳақида бормоқда.
Шу кунларда Исломободда икки томонлама учрашув якунланди, унда ҳар икки давлат техник мутахассислари гуруҳлари лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини тасдиқладилар, бунинг учун техник масалалар ва ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ишлари давом эттирилади. Олдинги учрашувларда имзоланган меморандумлардан асосий фарқи шундаки, потенциал газ қувури йўналиши бўйлаб геологик-қидирув ишлари бошланади, яъни бўлажак қувур қоғоздан ер қарига илк қадамини қўймоқда.
Мужчина перевозит газовые баллоны. Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Нотинчлик туфайли Афғонистонда суюлтирилган газ нархи кескин ошди
Лойиҳа ғояси даставвал мураккаб вақтда пайдо бўлган эди. 2015 йилда давомийлиги деярли 1100 километрни ва умумий қиймати қарийб 2 миллиард долларни ташкил қилувчи "Шимол-Жануб" газ қувурини ишлаб чиқиш ва қуриш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланганди. Бунда, россиялик пудратчилар транзит магистрал линиясини Карачи портидан Лаҳор шаҳрига тортишлари кўзда тутилганди. Техник ғоянинг ўзига хос хусусияти шундан иборат эдики, портда қўшимча равишда табиий газни суюлтирадиган терминал қурилиши керак эди, унга денгиз газовозлари ёрдамида СТГ етказиб берилиб, шундан сўнг у яна учадиган ҳолатга қайтарилгач, қатъиян шимолга Панжоб провинциясига юборилади.
Крутой разворот: Германия угрожает США санкциями в ответ на попытку остановить Северный поток - 2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Колумнистлар
Украина энди жим бўлади. Байден ва Меркел “Шимолий оқим” ҳақида келишиб олишди
Кейинги икки йилда лойиҳа амалга оширилиши ўртача тезликда давом этди. Томонлар газ прокачкаси учун тарифлар миқдори борасида келиша олмадилар, эътиборли томони, Россия нарх оширилишини талаб қиларди, акс ҳолда, Москва фикрига кўра, лойиҳа иқтисодий жиҳатдан зарарли бўларди. Кейин Россиянинг бош ижрочиси - "Ростех" корпорациясига нисбатан навбатдаги америка санкциялари қўлланилди, бу эса лойиҳа амалга оширилишини янада секинлаштирди. Ўтган йилнинг кузида томонлар шартнома шартларини яна қайта кўриб чиқдилар, бироқ фақат Исломобод талабига биноан.
Лойиҳада Покистон иштирокининг улуши 51 фоиздан 74 фоизгача ўсди, шу билан бирга Россия материаллари, бутловчи қисмлари ва ускуналарини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш шартлари қатъий келишиб олинган эди. Россия сармояси 25 фоиздан ошмаслиги, бошқа барча харажатларни эса Покистон ўз зиммасига олишига келишилганди.
Жорий йилнинг баҳорида лойиҳа номи "Покистон оқими" дея ўзгартирилди, икки мамлакат энергетика вазирлари эса яқин вақтда қурилишни бошлашга тайёр эканликларини эълон қилишди.
Вывеска автомобильной газонаполнительной компрессорной станции (АГНКС) Газпром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Россия
"Газпром" Европа омборларига жўнатилаётган газ ҳажмини қисқартирди
Ҳар қандай бундай лойиҳанинг ғояси ва мақсадини тушуниш учун сиёсатчилар ва ҳар хил экспертлар гапларини тинглаш ўрнига, харита билан қуролланган маъқул. Иқтисодий география - ажойиб мавзу, у ҳатто расмий матбуот анжуманларида жуда моҳирона четлаб ўтиладиган саволларга ҳам жавоб бера олади.
Покистон - 220 миллиондан ортиқ аҳолига эга давлат. Бу қўшни Ҳиндистон ва Хитой фонида унчалик кўп эмасдир, бироқ мана шу икки юз миллиондан ортиқ аҳолини XXI асрда нафақат боқиш, балки электр энергияси ва цивилизациянинг бошқа афзалликлари билан таъминлаш керак. Агар сиз шаффоф қоғоз(калька)га Покистоннинг барча электр станциялари жойлашувини белгиласангиз ва бу қоғозни мамлакат физик харитаси устига жойлаштирсангиз, танқидий номутаносибликни аниқ кўрасиз.
Генерация объектлари, бу нефт маҳсулотларида ишлайдиган 20 та станциялар, табиий газда ишлайдиган 22 та иссиқлик электр станциялари, тўққизта кўмир ва учта атом электр станцияси жанубдан шарққа ва ундан сўнг шимолга қараб йўналиш олган ва пойтахт ҳудудига борганда бирданига узиладиган шартли айлана ёйда жойлашган. Электр билан энг кучли қуролланганлар бу Карачи ҳудудидаги Балужистоннинг жанубий қисми ва унинг марказий қисми Кветта-Лоралай-Мултан чизиғи бўйлаб, электр станцияларининг каттагина улуши эса Панжоб провинциясида, юқорида айтиб ўтилган Лаҳор яқинида жойлашган. Сал шимолроқда, Исломобод яқинида, учта кўмир электр станциялари жойлашган, лекин уларнинг ягона вазифаси - пойтахт ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг эҳтиёжларини қондиришдир.
Порт Мукран - логистический центр Северного потока-2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Россия
Россия ТИВ “Шимолий оқим-2” якунланиш арафасидалигини маълум қилди
Худди шу харита шуни кўрсатадики, Эрон ва Афғонистон билан чегарадош мамлакатларнинг бутун жануби-ғарбий қисмида шахсий электр генерацияси деярли йўқ, Исломободдан шимолда, Кашмир ва Хитой билан чекланган ҳудудда эса, бир нечта кичик қувватдаги гидро электр станциялари ягона энергия манбаи сифатида хизмат қилади. Табиийки, Покистонга фуқаролар уйларини ёритадиган свет ва нафақат ўз эҳтиёжларини, балки катта қўшнилари билан фойдали савдо-сотиқни таъминлай оладиган ишончли энергия манбалари керак.
Йилига 12,4 миллиард кубометр газ ишлаб чиқариш қувватига эга "Покистон оқими" нинг амалга оширилиши янги электр станцияларини ёқилғи билан таъминлайди, бу эса ўз навбатида Ҳиндистон билан чегарадош Панжобда тўпланган саноат корхоналарини озиқлантиради. Агар лойиҳа муваффақиятли чиқса, газ қувурини пойтахтгача узайтиришга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди, Мултон шаҳридан Исломободгача бўлган транспорт таянч нуқтаси тўрт юз километрдан салгина ошади.
Бунда Россия манфаати нимадалигини тушуниш учун бир нечта лаҳзаларни ёдга олиш керак бўлади.
Магистрал газ ўтказиш тизими бўлаги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2016
Иқтисод
Ўзбекистон ТАПИ ва Набукко лойиҳаларига қўшилишни режалаштирмаган
Бунда гапни ТАПИ (Туркманистон - Афғонистон - Покистон - Ҳиндистон) магистрал газ қувуридан бошлаш керак, бунда Россия техник кафолатчи, шунингдек ускуналар ва қувурлар етказиб берувчи ролини бажаради. Газ етиб борувчи сўнгги давлат Ҳиндистондир, лекин барча транзитер-мамлакатлар кўк ёқилғига катта эҳтиёжни сезишмоқда, шу боис углеводородларга нисбатан ўз улушига даъвогарлик қилишлари аниқ. Покистонга келадиган бўлсак, "оқим" техник шартига кўра, ушбу газ магистрали Мултон шаҳри ҳудудидан ўтиб ТАПИ газ қувурига қўшилиши бунинг ёрқин далилидир. Икки газ қувурининг умумий қуввати ушбу нуқтада 55 миллиард кубометрни ташкил этади, бу эса исталган "Шимолий оқим"ларга мутлақ аниқлик билан мувофиқ келади. Қўлда бундай ресурслар мавжуд бўла туриб, Покистон ёппасига ички газлаштириш жараёнини бошлашга киришиши ва қўшни баҳсли Кашмирни эгаллаб турган Ҳиндистон билан сиёсий қарама-қаршиликда салмоқли кузирни қўлга киритади.
Компрессорные станции Казачья и Русская в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Аналитика
Россия ва АҚШ Европа бозорини талашмоқда: газ омборини ким тўлдиради
Бундан ташқари, Германия ёки Туркияга қараганда қарийб уч баробар аҳоли истиқомат қиладиган Покистон сингари мамлакатда газ бозорининг шаклланиши, углеводородлар жаҳон бозорини қайта шакллантиришга кафолат беради. Албатта, бу биринчи навбатда, Қатар учун жуда қизиқ, ахир у ўзининг суюлтирилган газини Форс кўрфазидан Уммон кўрфазигача ва ундан кейин Карачига борадиган энг қисқа маршрут бўйлаб етказиб бера олиши мумкин. Шу билан бирга, Қатар СТГ ишлаб чиқарилишини сезиларли даражада оширишга қодир эмас, демак, истиқболда Европага қатар газини етказиб бериш ҳажми камаяди, бу эса Россия газ қувурлари ва улар орқали етказиб бериш аҳамиятини янада оширади.
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2020
Аналитика
Рақобатга дош беролмади: Европа ва Осиё америка СТГдан воз кечмоқда
Бундан ташқари, қувурлар ва бошқа ускуналарни етказиб бера туриб, Россия асосий хом ашёни сотиш билан шуғулланмайди, балки, максимал қўшилган қийматга эга бўлган якуний маҳсулотни ишлаб чиқаради - бунда геофизиклардан тортиб пўлат ишлаб чиқарувчилар ва қувур чигирлайдиганларгача бўлган узун кооперация халқаси иш билан таъминланади.
Минтақадаги жонланиш Афғонистондаги сиёсий ўзгаришлар билан бир қаторда "Шимолий оқим 2" қурилишининг якунланиши билан ҳам боғлиқлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Россия ҳар қандай лойиҳани, ҳатто катта санкциялар босими остида бўла туриб ҳам, тугатишга қодир эканлигини аниқ кўрсатди. Ҳиндистон дунёдаги асосий металлургия державасига айланишга интилмоқда, унга бир вақтнинг ўзида Афғонистоннинг темир рудаси, коксланадиган кўмир ва Россиядан мовий ранг ёқилғи керак. Покистон саноат тараққиётининг янги босқичига чиқишни хоҳлайди, лекин бу учун ҳам яна табиий газ талаб этилади, қўшни давлатларнинг ҳаммасида бу борада танқислик сезилмоқда ва уларда Исломобод билан табиий ёқилғини бўлишиш нияти йўқлиги аниқ.
Американинг Афғонистондан чиқиб кетиши бутун бошли глобал ўзгаришлар кўчкисини қўзғатган кичик тошга айланди. Агар толиблар мамлакатни навбатдаги ҳаммага қарши тотал урушдан сақлай олса, у ҳолда яқин келажакда биз янги энергия, савдо ва саноат бозорлари учун авж оладиган курашлар гувоҳига айланамиз. Қувонтирадигани, Россия тараққиётнинг энг асосий ва истиқболли йўналишларидан бирини аллақачон эгаллаб олган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала