Военнослужащий вооруженных сил Узбекистана во время прохождения этапа Тропа разведчика в конкурсе Отличники войсковой разведки в рамках Армейских международных игр АрМИ-2020  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2021
"АрМИ-2021" - Ўзбекистон иштироки
"АрМИ-2021" - VII Халқаро армия ўйинлари 22 август - 4 сентябрда бўлиб ўтади. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу ўйинларга 96 давлат ҳарбийларини таклиф этган.

АрМИ-2021: Ўзбекистон ўйинларни тарихий натижа билан якунлади

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишМеждународный военно-технический форум "Армия-2021"
Международный военно-технический форум Армия-2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2021
Мазкур мусобақалар давомида жамоалар томонидан жами 37 та рекорд натижа қайд этилган бўлиб, шундан 10 таси Ўзбекистон ҳисобига ёзилди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Йилнинг энг нуфузли халқаро ҳарбий мусобақаларидан бири бўлмиш VII Халқаро армия ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, тарихий натижаларни қайд этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Кеча, 4 сентябрь куни, Россиянинг Москва вилоятида жойлашган “Патриот” боғида мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирокчи давлатлар жамоа аъзолари, ҳарбий делегация вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Жорий йилнинг 22 август кунидан 4 сентябрига қадар дунёнинг 11 та давлати ҳудудида ўтказилган мусобақаларда 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси қатнашди. 5000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар ўзаро куч синашди.
Ўзбекистон жамоалари ҳам ушбу нуфузли мусобақаларнинг 24 йўналиши бўйича муносиб иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур беллашувлар давомида ўзбекистонликлар 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида Россиядан кейин фахрли 2-ўринни эгаллади.
Хусусан:
“Содиқ дўст” эркаклар жамоаси – 1 та олтин;
“Содиқ дўст” аёллар жамоаси – 1 та олтин;
“Ҳарбий-тиббий эстафета” жамоаси – 1 та олтин;
“Дала ошхонаси” жамоаси – 1 та олтин медалларни қўлга киритди.
Кумуш медали:
“Элбрус ҳалқаси”;
“Мерганлик марраси”;
“Отлиқ марафон”;
“Қуролсоз уста”;
“Хавфсиз муҳит”;
“Муҳандислик формуласи”;
“Хавфсиз маршрут”;
“Қутб юлдузи”;
“Қўшинлар разведка аълочиси”.
Бронза медали:
“Автозирҳли танк-техника устаси”;
“Ишончли қабул”;
“Йўл патрули”;
“Саян юриши”.

Рекордлар

Айтиш керакки, мазкур мусобоқалар давомида жамоалар томонидан жами 37 та рекорд натижа қайд этилган бўлиб, шундан 10 таси Ўзбекистон ҳисобига ёзилди.
Хусусан, “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасида ўзбек ҳарбийлари 3 та рекорд натижаларини янгилади.
Жумладан, кичик сержантлар Санжар Тўқлиев, Абдумухтор Абдуғаниев ва Азимжон Ибрагимовлар “Тоғ тўсиқлар йўлаги” шартини 12 дақиқа 58 сонияда бажариб, рекорд натижа кўрсатган бўлса, “Музли ҳудуддан ўтиш” шартини адо этишда ҳам жамоа пешқадамлик қилди. Ўзбекистонликлар мазкур вазифани 11 дақиқаю 37 сонияда уддалаб, рекордлар сериясини давом эттирди.
“Содиқ дўст” жамоасида сержант Улуғбек Нуриллаев “300 метрлик тўсиқларни хизмат итлари билан ўтиш” шартида 1 дақиқа 13 сония билан босиб ўтиб, тенгсиз эканини амалда намоён этди ҳамда рекорд ўрнатди.
“Мерганлар марраси” мусобоқасининг “Якка синов” беллашувида кичик сержант Фазлиддин Киргизов “Мўлжалга олиш нуқтасини ўзгартириб отиш” машқини 15 дақиқаю 6 сонияга бажариб, янги рекорд натижа кўрсатди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader