Гвинеяда давлат тўнтаришини уюштиришга уринишди – ОАВ

© AFP 2023 / ISSOUF SANOGOАрмия Гвинеи
Армия Гвинеи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2021
Oбуна бўлиш
Гвения пойтахти Конакри шаҳрида бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтаришини уюштиришга урингани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Якшанба, 5 август куни, Гвинеяда давлат тўнтаришини уюштиришга уринишди. Бу ҳақда “Jeune Afrique” журнали хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, давлат тўнтаришини уюштиришга уриниш ортида махсус бўлинма кучлар гуруҳи қўмондони Мамади Думбуя турибди. У ҳозир мамлакат пойтахти Конакридаги президент саройи олдида турган махсус бўлинмаларнинг бир қисмига таянмоқда. Нашр суҳбатдоши юзага келган вазиятни “жиддий” деб атаган.
Ўз навбатида “Reuters” агентлиги ҳарбийлар қўлларида қурол билан Гвинея пойтахти Конакри шаҳридаги президент саройи олдида турганини хабар қилмоқда. Унинг маълумотларига кўра, Конакри шимолидан президент саройи жойланган шаҳарнинг жануби бўйлаб олиб борувчи ягона трасса аскарлар билан беркитилган.
Юқори лавозимли амалдор агенликка Гвинея президенти Алфа Конде соғ-саломат эканини билдирган, бироқ ҳодиса тафсилотларини очиқламаган.
РИА Новости манбаси Гвинея президентига содиқ кучлар Конакридаги исёнда қатнашган 25 ҳарбийни қўлга олганини маълум қилган.
Agence France-Presse агентлиги Конакрида отишма юз бераётганини хабар қилганди. Кўчаларни кўпоаб ҳарбийлар босган. Аскарлар йўловчилардан зудлик билан уйларига қайтишлари ва ўз уйларини тарк этмасликларини талаб қилишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0