Жамият

Коронавирус буйракларга жиддий хавф туғдириши айтилди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишВрач и пациент в отделении реанимации и интенсивной терапии
Врач и пациент в отделении реанимации и интенсивной терапии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2021
Тадқиқот иштирокчилардан ковидга чалинган 4757 одамнинг буйрак функцияси 30 фоизга зарарланган.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Олимлар коронавирус билан касалланган одамларда буйракнинг сурункали яллиғланиши бўлиши мумкинлигини маълум қилишди. Бу ҳақда “New York Times” нашри бир гуруҳ америкалик олимларнинг тадқиқот натижаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича мутахассисларнинг бу бўйича ўтказган тадқиқотида коронавирусдан тузалган 89 минг ҳамда вирусга чалинмаган 1,6 миллион киши иштирок этган. Натижалар шуни кўрсатадики, 30-40 ёшли соғлом одамларда буйрак функциясининг йўқолиши йилига тахминан 1 фоизни ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, хавфли инфекциялар бу органни жиддий ва ҳатто доимий шикастланишига ёки сурункали касалликка олиб келиши мумкин.
Макет коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
Дунёда
Коронавируснинг дельта-штаммига қарши янги вакциналар талаб этилиши мумкин - олимлар
Тадқиқот муаллифларидан доктор Зиёд Ал-Алининг сўзларига кўра бир йил давомида коронавирусга чалинган 4757 одамнинг буйрак функцияси 30 фоизга зарарланган. “Бу органнинг 30 йилга қаришига тенг”, - дейди у.
Мутахассиснинг таъкидлашича, касаллик нега айнан буйракларга зарар етказиши ҳақида аниқ хулосалар йўқ. Фақат шуни тахмин қилиш мумкинки, бу орган организмдаги турли яллиғланиш жараёнларига ёки иммунитет тизимининг фаоллашувига сезгир бўлиши мумкин. шунингдек буйрак функциясининг бузулиши қонда тромп муаммоларини келтириб чиқариши таъкидланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала