Церемония зажжения Паралимпийского огня в Токио - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинларида
Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябригача бўлиб ўтади. Ўзбекистон спортнинг 8 турида 55 та йўлланмани қўлга киритган.

Паралимпиада-2020: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллади

© REUTERS / ATHIT PERAWONGMETHABobirjon Omonov of Uzbekistan reacts after winning gold and setting a new Paralympic record with the flag of Uzbekistan REUTERS/Athit Perawongmetha
Bobirjon Omonov of Uzbekistan reacts after winning gold and setting a new Paralympic record with the flag of Uzbekistan REUTERS/Athit Perawongmetha - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2021
Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ўз якунига етди.
Ушбу Паралимпия ўйинларида 48 нафар ўзбекистонлик спортчи турли спорт йўналишларида ўз кучларини синаб кўришди.
Ўйинлар якунларига кўра мамлакат жамоаси 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлди. Бу мамлакатнинг мусобақаларни умумжамоа ҳисобида 162 делегация орасида 16-ўринда якунлашига имкон берди.
Бу кўрсаткич Осиё жамоалари (Хитой, Япония ва Эрондан сўнг) ва МДҲ (Россия, Украина ва Озарбайжондан кейин) мамлакатлари орасида тўртинчи. Ўзбекистон Марказий Осиё ва Туркий халқлар орасида эса биринчи бўлди
Ҳозир Токио шаҳридаги Олимпия стадионида мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик паралимиадачилар Тошкентга эртага қайтиб келади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader