Спорт

Сречко Катанец бошчилигидаги илк ўйинда “оқ бўрилар” кичик ҳисобда мағлуб бўлди

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2021
“Friends Arena” стадионида кечган баҳсда Ўзбекистон 1:2 ҳисобда Швецияга енгилди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Стокгольмда ФИФА кунлари доирасидан ўрин олган Швеция - Ўзбекистон ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Бу футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сречко Катанец бошчилигидаги илк ўйини эди.
“Friends Arena” стадионида кечган баҳсдаги ҳисоб ўзбекистонлик футболчи Абдулла Абдуллаевнинг автоголи билан очилди. 35-дақиқада Швеция жамоаси иккинчи голни киритди.
71-дақиқада Элдор Шомуродов орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ўйинда бошқа голлар урилмади.
Шу тариқа, Ўзбекистон Швецияга 1:2 ҳисобда мағлуб бўлди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала