Жамият

Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар қачон апеллация шикояти беришлари мумкин

© CC0 / Unsplash / Christin HumeДевушка за ноутбуком
Девушка за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2021
Ўзбекистонда абитуриентлар 5–14 сентябрь кунлари онлайн апелляция шикояти бериши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози бўлган абитуриентлар 5 сентябрдан апелляция шикояти беришлари мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилмоқда.
Шикоятни онлайн apellatsiya.dtm.uz сайти орқали бериш мумкин. Апеллация аризалари 14 сентябрга қадар қабул қилинади.
Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб apellatsiya.dtm.uz сайтининг "Бакалавр-2021" бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.
Девушка радуется своей фамилии в списках зачисленных абитуриентов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2021
Жамият
"Мандат": имтиҳон якуний натижалари бугун эълон қилинади - ДТМ
Агар абитуриент ҳақиқатан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.
Мазкур саҳифага тегишли маълумотларни киритиш орқали апелляция аризаси берилади.
Апелляция аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш апелляция комиссияси томонидан 2021 йил 7 сентябрдан бошланади.
Apellatsiya.dtm.uz сайтида учта бўлим мавжуд бўлиб, магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг чет тили фани ва хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича апелляция аризалари мазкур имтиҳонларнинг якуний натижалари эълон қилингандан сўнг ишга туширилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader