Америка буюк урушни сарҳисоб қиляпти: ўлдирилганлар миллион, триллионлар ўмарилган

© AFP / MASSOUD HOSSAINIАмериканский солдат (слева) сидит в задней части вертолета морской пехоты "Чинук"
Американский солдат (слева) сидит в задней части вертолета морской пехоты Чинук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Oбуна бўлиш
11 сентябрь куни АҚШда теракт уюштирилганига 20 йил бўлади. Бу воқеа Америка ҳукуматининг халқаро терроризмга уруш бошлашини эълон қилишига сабаб бўлганди.
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. АҚШ қайғули юбилейга ҳозирланмоқда – 11 сентбрь куни теракт уюштирилганига 20 йил бўлади. Голливуднинг фалокат тўғрисидаги фильмларининг барча қонунларига биноан номаълум сценаристлар томонидан саҳналаштирилган бу охирги замон воқеаси Америка ҳукуматининг халқаро терроризмга уруш бошлашини эълон қилишга ва бошқа мамлакатларга қуролли бостириб киришни бошлашига сабабчи бўлди. Орадан 20 йил ўтди. Энди сарҳисоб қилса ҳам бўлади.
АҚШнинг машҳур Браун университети бу давр ичида америкаликлан томонидан ишғол қилинган мамлакатларда мининум миллион киши ўлдирилган. Нита Крофорд, университетнинг “Уруш баҳоси” лойиҳаси асосчиларидан бири, бу “жуда катта кичрайтириб кўрсатиш” эканини таъкидламоқда. Қурбонлар рўйхатига фақат тўқнашувлар пайтида бевосита ҳалок бўлганлар киритилган. Унга урушнинг турли балоларидан – инфратузилмаларнинг оммавий вайрон этилиши сабаб юзага келган очлик, ташналик, касалликлар, тиббий ёрдам йўқлиги - ҳалок бўлганлар киритилмаган.
Американские военные в аэропорту Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
АҚШ бошқа уруш қила олмайди. Улар дунёда қандай ҳукмронлик қилмоқчи бўлган
Бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоб-китобларига кўра, ўлим бунданда кўп бўлган. Масалан, “Шифокорлар ижтимоий маъсулият тарафдори” фақат Афғонистон, Ироқ ва Покистонда 2001 йилдан 2015 йилгача бир миллионга яқин киши ўлдирилганини ҳисоблаб чиқди.
Браун университети маърузасида акс этган ўлимлар тузилиши қизиқ: ҳалок бўлганларнинг 387 минг нафари тинч аҳоли бўлган, 200 мингга яқини америкаликлар томонида туриб жанг қилган маҳаллий ҳарбийлар, яна 300 мингдан кўпроғи уларни америкаликлар “террорчилар” деб атаган маҳаллий партизанлар. Нита Крофорд ўлимидан кейин террорчилар сафига қўшилган одамларнинг катта қисми оддий тинч аҳоли бўлганини тан олади.
АҚШ ҳарбий хизматчиларидан “террорчиликка қарши курашиш” чоғида етти мингга яқини ҳалок бўлган, шартнома асосида хизмат қилаётганлардан саккиз минг нафарчасининг ёстиғи қуриган. Яъни ишғол қилинган мамлакатлар аҳолисидан деярли 100 бараваргача кам. Шу ўринда савол туғилади: АҚШ ҳалқаро ҳамжамиятга шуни ваъда қилгандими?
Йўқ, президент Жорж Буш ҳеч ҳам енинг армияси тинч аҳоли геноцид қилиш билан шуғулланишини гапирмаганди. У америкаликлар Ироқ, Афғонистонда ва бошқа ҳар ерда “миллий демократик давлатлар” бунёд этишларини ваъда қилганди. Барчага дунёнинг энг бадавлат мамлакатининг бунинг учун ҳамма имониятлари бор бўлиб туюлганди. АҚШ дунё полицияси бўлишни хоҳлар экан – бўлаверсин.
Америкаликлар муаммоли мамлакатлар ҳудудига киришлари, реал террорчилик гуруҳлардан тозалашлари ва ҳамкорликка кучли маҳаллий сиёсатчиларни жалб қилиб, кейин уларга суяниб аста-секин давлатни ислоҳ қилиши назарда тутилган эди. Масалан, кўзга кўринган қадам Афғонистонга собиқ қирол Зоҳиршоҳни таклиф қилиш бўлган бўларди. У шуҳратга эга эди ва мамлакатни бирлаштира олган бўларди.
Боевики движения Талибан (Запрещено в РФ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Қобул "американча орзу" билан видолашмоқда: жиҳод давом этяпти
Лекин йўқ, америкаликлар буни қилишмади. Улар маҳаллий сиёсатчилар орасида салбий саралашни бошлашди. Ҳукумат тепасига – жуда шартли равишда, албатта, - фақат энг сотқин, энг уқувсиз, халқ ичида энг кўзга кўринмаганлар келишига йўл қўйиб беришди. Миллий сотқинларни, содда қилиб айтганда.
Афғонистоннинг охирги президенти Ашраф Ғанининг август ойидаги энг асосий ташвиши мамлакатдан тезроқ учиб кетиш бўлди. Боз устига унинг қўриқчилари апил-тапил тўрт машина ва вертолётга доллар тўла қопларни тиқиб солди. Вертолётдан долларлар сочилган. Миллий етакчининг тарихий онлари, бошқа нима ҳам дея оласан.
Аслида америкалик ҳамкорларнинг ягона ташвиши эгаллаб олинган ҳудудларни хаосга чўмдириш бўлган. У ерда эса кейин ҳар қандай ноқонуний ишлар ортидан бойиш – наркотик савдо-сотиғи, у ерда ўз қурол-яроғларини сотиш.
Ўша Браун университети АҚШ “терроризмга қарши урушга” саккиз триллион доллардан кўпроқ сарфлаган. Бу жуда алдамчи рақам. Пуллар расмиятчилик жиҳатдан ишғол қилинган ҳудудларни ривожлаштиришга кетган. Бироқ, кўриб турганимиздек, улар ёққа етиб боришмади. Ироқ ва Ливия қашшоқликка юз тутди. Афғонистонда аҳолининг учдан бир қисми очликдан азоб чекади. Бюджетдан катта ўғирликлар қизиқарли жиноий ишлар учун сабаб бўлган бўларди.
Бу кам. Афғонистон у ерга америкаликлар киргандан кейин улкан нарколабораторияга айланди. У дунёдаги героиниинг 90 фоизи ишлаб чиқарилади. Афғонлар наркотик савдо-сотиғидаги фойданинг асосий қисми айнан америкалик ҳарбийлар қўлига келиб тушади деб ўйлашади. Яъни триллионларча инвестициялар шунчалик шахсий чўнтакларга солинган ва фойда билан АҚШ қайтишган.
Боевики движения Талибан (Запрещено в РФ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Шок ва даҳшат: дунё Афғонистонда ўз тақдирини кўрди
У ерда терроризм билан боғлиқ вазият қандай? Ахир ҳаммаси айнан унга қарши курашиш учун қилинган эдику. Лекин Афғонистон, Ироқ, Ливиядаги терактлар сони бу вақт ичида бир неча бароварга ўсди ва ҳамма ҳаммага қарши фуқаролар урушига айланди. Илгари айтилган миллий давлатлар ўрнига ўзаро жанг қилаётган алоҳида қабилалар, кланлар ва бандалар пайдо бўлди. Ғарб демократияси ўрнига ўртадаги каби судсиз қатллар, оммавий қирғинлар, аёллар, болалар ва кам сонли халқлар устидан масхара қилиш кузатилди.
Улар террорчилик ташкилоти деб эълон қилган ташкилот етакчилари билан америкалик ҳарбийлар ўта тушуниб бўлмайдиган муносабатларга эга. Аввалига улар “Толибон”* доҳийларини қамоққа тиқишди. Кейин қўққисдан уларни озод қилш – мана ҳозир айнан ўша одамлар Кобулга кириб, афғон ҳукуматига раҳбарлик қилмоқдалар.
ИШИД* жангариларини америкалик ҳарбийлар Суриядаги тўқнашувлар пайтида пана қилишди. Бу ҳақда россиялик ҳарбийлар ва дипломатлар бир неча бор айтишганди. Умуман олганда, “олий, олий муносабатлар”.
Америка иқтисодиёти таланган ҳудудлар ҳисобига том маънода қонни долларга қайта ишлади. Америкалик сиёсатчилар барини яхшигина англашарди. 1996 йили CBS телеканали бошловчиси Мадлен Обрайтдан сўради: “Ироқда – (америка санкциялари натижасида – таҳр.) ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, ярим миллионга яқин бола ҳалок бўлган. Бу Хиросомидагидан ҳам кўпроқ. Наҳотки бу унга арзирди?” – “Қийин танлов”, - дея жавоб қайтарди Олбрайт. – Лекин ҳа, у бунга арзирди”.
Боевики движения Талибан* (террористическая организация запрещенная в РФ) во время патрулирования в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Наркотиклар, солиқлар ва сирли ҳомийлар. Толиблар миллиардларни қаердан олади
Бир неча йил илгари ироқлик болалар ҳаётини америка санкциялари эмас, балки америка ўқлари олиб кетди. Куни кеча америка бомбаси Кобулдаги автомобилни портлатди. Тахминларга кўра, у миналаштирилган бўлган. Портлаш яқин атрофда бўлган йигирматагача кобулликларнинг умрига зомин бўлди. Улар орасида олти бола бор эди. Энг кичик қизалоқ 2 ёшда эди.
Америкалик ҳарбийлар томонидан терроризмга қарши курашиш деб аталувчи уруш вақтида содир этган жиноятлари, албатта, пухта халқаро текширувга сазовор. АҚШ ўз вақтида Халқаро жиноят суди ишида қатнашишдан эҳтиёткорлик билан бўйин товлади. Аммо бутун дунё бўйлаб ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва нотижорат ташкилотлар Америка ишғолининг даҳшатли йилномасини ёзмоқда. Бу бизнинг ҳалок бўлганларнинг олдидаги умумин қарзимиз.
Дунё полициячисини эса зудлик билан истеъфога жўнатиш керак. Бугунги кунда Росссия халқларни демократиялаштираётган америкаликларнинг қуролидан қутқарувчи ягона халоскор бўлиб қолмоқда. Россия ҳарбийлари Сурияда “назорат қилинаётган хаос”ни тўхтатишди. Россиялик дипломатлар Украинада фуқаролар уруши бошланиб кетишига йўл қўйишмади. Россия Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги қон тўкишни тўхтатди. Биз тинчлик ва хавфсизлик экспорт қиламиз, америкаликлар эса қонли хаос.
Уларни қўллардаги болалар қони қўрқитмайдиган америка гегемониясининг ашаддий мухлисларига эслатиб ўтмоқ жоизки, Вашингтон хатти-ҳаракати сўнги пайтларда ҳатто америкаликларнинг ўзини даҳшатга солмоқда.
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Ҳарбий эксперт: АҚШ Афғонистонда ўзидан кейин қурол, уруш ва хаосни қолдирди
“Аввал Вьетнам ва Кубадагидек Афғонистонда, Ироқда, Сурияда таҳқирланган Америка империяси ўзининг қулашига, кучсизлига ва ёввойилашиб бораётганига кўрлигича қолмоқда, - дея ёзади таниқли америкалик журналист Крис Хежес. – Сояда қолиб, империяни манипуляция қилаётганлар, <…> афғонлар ўлимидан шодланишлари ва улар қураётган дорлар уларнинг ўзлари учун мўлжалланганини тушунмасдан “у бунга арзирди” деб ўзларини ишонтиришлари мумкин”.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари
Янгиликлар лентаси
0