Жамият

Ҳафта охирида ҳаво кескин совийди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишДорожный знак "Остановка запрещена
Дорожный знак Остановка запрещена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
9-10 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади.
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
6-7 сентябрь кунлари Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ҳарорати +34...+39 даража атрофида бўлган илиқ ва қуруқ об-ҳаво қувонтиради.
8 сентябрда республика шимолига антитциклон кириб келиши бошланади, антитциклон Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳавони олиб келади. 9-10 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади.
Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8 сентябрь куни республика ҳудудининг кўп қисмида ҳарорат +32...+37 даража бўлган илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий вилоятларда ҳарорат +25...+30 даражагача пасаяди.
9-10 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво салқинлашади. 10 сентябрда ҳаво ҳарорати кечалари ва эрта тогда +12...+17 даражагача, кундуз кунлари +23...+28 даражагача пасаяди. Таъкидланишича, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан +2...+4 даражага пастдир.
8-10 сентябрда ҳаво массасининг ўзгариши Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши билан кузатилади.
6-7 сентябрда республиканинг шимолий ва чўл ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала