Сиёсат

Мақсуда Ворисова президентликка номзод сифатида тасдиқланди

© Пресс-служба НДПУКандидат в президенты Узбекистана от НДПУ Максуда Ворисова
Кандидат в президенты Узбекистана от НДПУ Максуда Ворисова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП)Мақсуда Ворисовани президентликка номзод сифатида тасдиқлади. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.
Партиянинг 6 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтган XII қурултойида Ўзбекистон президентлигига партия марказий кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова номзоди съезд делегатларининг кўпчилик овози билан тасдиқланган.
Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурида "Барчага ғамхўрлик давлатнинг бурчидир!" шиори асосида 9 та йўналиш бўйича мақсад ва вазифалар илгари сурилган.
Лидер партии Миллий тикланиш Алишер Кадыров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Сиёсат
Ўзбекистон президентлигига Алишер Қодиров номзоди тасдиқланди
Ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш, аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш, “Одил судловни амалга оширишда фуқароларнинг судларда Халқ маслаҳатчилари сифатида тўлақонли иштирок этишини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини кучайтириш, аҳолининг кам таъминланган қатламларига бепул, сифатли ва тўлақонли, шу жумладан профилактика тиббий хизматларни ўз ичига олган тиббий ёрдам кўрсатиш шулар жумласидан.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader