Жамият

Ўзбек-хитой вакцинасининг яна 3 млн дозаси олиб келинди

© Пресс-служба Минздрава РУзДоставлена очередная партия вакцины ZF-UZ-VAC2001
Доставлена очередная партия вакцины ZF-UZ-VAC2001  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Ўзбекистон коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 3 миллион дозасини харид қилди.
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Ўзбекистонга коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 3 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шундай қилиб, мамлакатга келтирилган жами вакцина 22 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда. Улардан 460 000 дозаси “Спутник V”, 986 480 дозаси AstraZeneca, 18 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001, 3 млн дозаси Moderna вакцинасидир.
Айни кунгача мамлакатда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча ҳам шу вакцинанинг 1,5 миллион дозаси келтирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала