Ўзбекистон Афғонистон бўйича онлайн учрашувда иштирок этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистонга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан, пандемия даврида инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва озиқ-овқат инқирозига йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Кеча, 5-сентябрь куни Покистон томонининг ташаббуси билан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари виртуал шаклда музокаралар ўтказди.
Томонлар афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, тез фурсатларда мамлакатда кенг вакиллик асосида инклюзив ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ва миллий озчилик ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Толиблар томонидан Афғонистонда халқаро террористик ташкилотлар фаолиятига ҳамда ушбу мамлакат ҳудудидан қўшни давлатларга ҳар қандай таҳдидларга йўл қўймаслик бўйича ўз мажбуриятларини бажариш муҳимлигига эътибор қаратилди.
Провинция Панджшер Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Толиблар Панжшер вилоятини эгаллаб олишганини маълум қилишди
Афғонистонга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан, пандемия даврида инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва озиқ-овқат инқирозига йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0