Сиёсат

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқаролар сони очиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровГолосование на парламентских выборах в Узбекистане
Голосование на парламентских выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Ўзбекистонда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига 21,2 миллион киши киритилган.
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Ўзбекистонда бу йилги президент сайловиларида қатнашиш учун сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқаролар сони 21,2 миллион нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.
“Жорий йилда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган 21 249 921 нафар сайловчидан 6 993 924 нафари 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. Шулардан 880 155 нафари бу йил илк маротаба ўзининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланади”, - деди у МСКнинг навбатдаги мажлиси давомида.
МСК раисининг сўзларига кўра, сайловда дунёнинг 50 га яқин мамлакати ҳамда ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Низомхўжаев 12 сентябргача округ сайлов комиссиялари қарорларига асосан участка сайлов комиссиялари тузилиши ва 14 сентябргача матбуотда эълон қилиниши зарурлигини эслатди.
Кандидат в президенты Узбекистана от НДПУ Максуда Ворисова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Сиёсат
Мақсуда Ворисова президентликка номзод сифатида тасдиқланди
Бундан ташқари, 17 сентябргача участка сайлов комиссиялари томонидан Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида (СЯЭРда) тақсимланган сайловчиларнинг дастлабки рўйхати олиниши шарт.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги Ўзбекистон президенти сайловлари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала