Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Толиблар афғон халқидан намойишлардан воз кечишни сўради

© AP Photo / Rahmat GulБоевики движения Талибан* (террористическая организация запрещенная в РФ) во время патрулирования в Кабуле
Боевики движения Талибан* (террористическая организация запрещенная в РФ) во время патрулирования в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
"Толибон"* ҳаракати вакиллари афғон халқига намойишлардан воз кечишни тавсия этди
ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Афғонистон аҳолиси норозилик намойишлари ва митинглар ўтказишлари керак эмас, сабаби, мамлакат эндигина инқироздан чиқди. Бу ҳақда толибларнинг Twitterдаги аккаунтида эълон қилинган видео-мурожаатда "Толибон"* ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид баёнот берди.
"Биз ҳозиргина инқироздан чиқдик, шу боис, эркаклар ва аёллардан, шунингдек, аҳолининг барча қатламидан бундай шароитда намойишлар ўтказмасликни сўраймиз", - деб айтган Мужоҳид.
Вице-президент Афганистана Амрулла Салех - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Собиқ Афғонистон вице-президенти Амрулло Солеҳ Тожикистонга қочди - ОАВ
Эслатиб ўтамиз, бир оз аввал ўтказилган матбуот-анжуманида толиблар янги ҳукуматни шакллантириш борасида қарор қабул қилиш жараёни ниҳоялангани, фақат техник масалани ҳал қилиш қолгани ҳақида хабар беришган эди.
Забиулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг янги ҳукумати бир неча кундан сўнг эълон қилинади, ҳозирча аниқ сана айтилмаяпти. Матбуот-анжуманида толиблар бошчилигидаги ҳокимият конституцияси ҳақида ҳам савол берилган.
"Конституцияга келадиган бўлсак, шуни айтишим керак-ки, тизим (ҳукумат) тасдиқланиши билан конституция устида иш бошланади, у ёки қайта кўчирилади, ёки бўлмаса унга ўзгартишлар киритилади", - деб айтган Мужоҳид бу саволга жавобан.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида "Толибон"* жангарилари АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши фонида ҳукумат кучлари позицияларига ҳужумга ўтиб, ой ўрталарига келиб, Қобулга кириб боришган эди.
Провинция Панджшер Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Толиблар Панжшер вилоятини эгаллаб олишганини маълум қилишди
Мамлакат президенти истеъфо берди ва мамлакатни тарк этди, толиблар эса мамлакатда уруш тугаганини эълон қилиб, бошқарувнинг янги шакли тез орада аниқлаштирилиши ҳақида маълум қилдилар.
Шу вақтгача жангарилар таслим қилолмаган ҳудуд - Панжшер провинцияси душанба куни толиблар томонидан тўлиқ эгаллаб олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Аҳмад Масъуд бошчилигидаги маҳаллий қаршилик ҳаракати вакиллари бу хабарни рад этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader