Бобур ҳақидаги ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтди

© Кинематография агентлиги матбуот хизматиЗаҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Йўлбарс изидан” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Йўлбарс изидан” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Тошкентда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Йўлбарс изидан” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар қилмоқда.
Премьера олдидан пойтахтдаги Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги университети томонидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Бобур ҳаёти ва ижодига бағишлаган маърузалар, ғазаллар, бадиий асарлардан парчалар ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
“Йўлбарс изидан” картинаси “Халқ юраги” номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири. Унда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шонли ҳаёт йўли, дилбар ижоди ва мураккаб тақдири, давлат бошқарувидаги стратегияси, ўтказган жанглари ва оила аъзолари билан муносабатлари акс эттирилган”, - дейилади агентлик хабарида.
Бош роль ижрочиси Илҳом Бердиевнинг сўзларига кўра, фильмни яратиш жараёнида тарихчи олимлар ва бобуршунослар билан ҳамкорликда ишланди.
“Ўзбек халқининг буюк фарзанди – Бобур образини яратиш менга насиб этганидан беҳад бахтиёрман, - дейди у. – Ўзим болалигимдан Бобур ҳаёти ва ижодига қизиқиб келардим, асарларини ҳам кўп ўқиганман. Бобур ўта мураккаб шахс бўлгани учун унинг сиймосини яратиш осон кечмади. Хулоса, доимгидек, томошабиннинг ўзига ҳавола”.
Снимается короткометражный фильм о Захириддине Мухаммаде Бабуре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2020
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида фильм суратга олинмоқда
Фильмда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик, ўсмирлик ва ёшлик даври қамраб олинган. Ҳар бир саҳна юзасидан ўзбекистонлик ва хорижлик олимларнинг фикрлари ўрганилди. Тарихий жанрга хос деталлар, айниқса, жанг саҳналари профессионал тарза суратга олинган.
Янгиликлар лентаси
0