Ўзбекистонда инновацион биотехнологик дори воситалари ишлаб чиқарилиши мумкин

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишТепловая станция "Некрасовка" в Москве
Тепловая станция Некрасовка в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Oбуна бўлиш
Президент биофармацевтик дори воситаларини ўзлаштириш истиқболларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги беш йилда 71 та янги корхона ташкил этилиб, 2 минг 500 дан ортиқ турдаги дори воситалари, 241 турдаги тиббий буюмлар ва 78 турдаги тиббий техника ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробар ошди.
Келгуси беш йилда тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар ошириш, ички бозорни таъминлаш даражасини натурал ҳажмда 80 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Шу мақсадда 2022−2026 йилларга мўлжалланган истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилган.
Капсулы и таблетки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2020
Ўзбекистон хорижга дори-дармон экспортини қарийб 4 бараварга оширди
Тақдимотда ана шу лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, жами 1,25 миллиард долларлик 104 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган. Уларнинг натижасида 376 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрланиб, 84 миллион долларлик экспорт қуввати яратилиши ҳисоб-китоб қилинган. Энг муҳими, 9 мингга яқин киши иш билан таъминланади.
Давлат раҳбари бу лойиҳаларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятини таъкидлаб, уларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.
Тақдимотда маҳаллий доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Президент мамлакатдаги доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлаш орқали экспортни 15 млн долларга етказиш ва 5 мингдан ортиқ аҳолини иш билан таъминлаш мумкинлигини таъкидлаган. Мутасаддиларга шу йўналишдаги кластерлар фаолиятини йўлга қўйиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилган.
Тақдимотда биофармацевтик дори воситаларини ўзлаштириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинган.
Ўзбекистондаги корхоналарда 3 мингдан ортиқ номдаги дори воситалари ишлаб чиқарилаётган бўлса-да, улар асосан бир компонентли, мураккаб бўлмаган дори воситаларидир. Шу боис президент онкологик, гормонал, қон препаратлари, вакциналар каби инновацион биотехнологик дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш тизими давлат харидлари орқали маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, халқаро стандартлар асосида тайёрланаётган маҳсулотларни сертификациялашни соддалаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0