Ўзбекистоннинг чемпион паралимпиадачилари!

Oбуна бўлиш
6 сентябрь куни Токиодаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси кутиб олинди.
"Янги Ўзбекистон" боғида спортчиларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалларини жамғариб, 162 мамлакат орасида 16-ўринни эгаллади.
Паралимпиададан ватанга қайтган ўзбекистонлик спортчи ғолибларга президент совғалари — олтин медаль эгаларига "Tahoe" автомобили ва Тошкент шаҳридан 3 хонали уй, кумуш медаль эгасига "Traverse" автомобили ва 2 хонали уй, шунингдек, бронза медаль эгаларига "Traiblazer" автомобили ва 1 хонали уй калитлари топширилди.
Шунингдек, президент қарорига кўра, Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларига олтин медаль учун 200 минг, кумуш медаль учун 100 минг ва бронза медаль учун 50 минг доллар берилиши белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0