Россия

Россия толибларни тан олиш борасида ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилмаган – Песков

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Кремль вакили толибларнинг Россия томонини Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилишда иштирок этишга таклиф этганига муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Россия ҳозирда “Толибон”* ҳаракатини тан олиш борасида ҳеч қандай қарор қабул қилмаган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Биласизми, ҳозирча толибларни тан олиш борасида ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган. Қолаверса, сиз ҳам биласизки, ҳақиқатдан у ерда нималар содир бўлаётганини диққат билан кузатяпмиз. Асосийси эса биз ҳозирча толибларнинг ваъдалари, уларнинг баёнотлари қанчалик уларнинг келгусидаги хатти-ҳаракатларига мос келишини тушунишга уриняпмиз”, - дея жавоб берди Песков толибларнинг Россия томонини Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилишда иштирок этишга таклиф этгани ҳақидаги саволга.
Песков Москва учун толиблар давридаги Кобулдаги сиёсий тизим ҳам тизимли, ҳам шахсий жиҳатдан қандай бўлишини англаш муҳимлигини таъкидлади.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Толиблар Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилишга тайёр
6 сентябрь куни “Толибон”* вакили Al Jazeera телеканалига улар янги афғон ҳукумати таркибини эълон қилишга бағишланган тадбирга Россия, Туркия, Хитой, Эрон, Покистон ва Қатарни таклиф қилишганини маълум қилган эди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader