Толиблар Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилишга тайёр

© AFP 2023 / WAKIL KOHSARВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Oбуна бўлиш
Толиблар Афғонистон янги ҳукуматини эълон қилишга тайёргарлик жараёни якунига етди, дея баёнот қилдилар
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. "Толибон"* ҳаракати вакили Ахмадулла Муттакий толиблар Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилишга тайёр, дея баёнот қилди.
"Ислом ҳукуматини эълон қилишга доир тайёргарлик ишлари якунланди", - деб ёзди Муттакий Twitter ижтимоий тармоғида.
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Байден толибларни тан олиш ҳақидаги саволга жавоб берди
Бундан ташқари, толиблар вакилининг сўзларига кўра, янги сайланган ҳукумат ҳақида энг яқин вақтда эълон қилинади. Ҳозирча ҳеч қандай исм айтилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ толиблар янги ҳукуматга мамлакатда истиқомат қилувчи барча этник гуруҳлар етакчилари кириши ҳақида хабар беришган эди.
Ваъда қилинган ҳукуматда "амир-ал-мўминин" унвони бўлиб, айнан у Афғонистон Ислом Амирлигига раҳбарлик қилиши айтилмоқда.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0