Тошкент Паралимпиада қаҳрамонларини миннатдорлик билан кутиб олди - видео

Oбуна бўлиш
Токио Паралимпиадасида 16 ўринни эгаллаган Ўзбекистон жамоаси ватанга 19та мукофот билан қайтишди: 8та олтин, 5та кумуш ва 6та бронза.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг муваффақияти кутилганидан ҳам ортиқ бўлди, асосийси - спортчилар барча қийинчиликларини енгиб ўтиб ўзларига ва бутун дунёга нималарга қодир эканликларини намойиш қилишди, деб ўз мулоҳазалари билан бўлишди туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов.
"Аксарият учун спорт билан шуғулланишнинг ўзи бир ютуқ. Бундай нуфузли мусобақада иштирок этиш эса - буюк шарафдир. Шунинг учун уларнинг барчаси биз учун қаҳрамонлардир", - деди вазир.
Токио Ўйинларида энг ёрқин ғалабалардан бирига эришган спортчи Сафия Бурханова, икки ҳафта давом этган мусобақалар ва бир неча соатлик парвозлардан сўнг ўйга қайтишдан жуда мамнун эканини қайд этди.
Спортчилар Тошкент Халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди, уларга зарбоп чопонлар кийдирилди ва танталари кортеж билан Тошкент бўйлаб айлантирилди.
Ушбу ёрқин маросимни Sputnik мухбири лавҳаларида томоша қилишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0