Янги Ўзбекистон университетига кириш имтиҳонларида ДТМ иштирок этмади

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Oбуна бўлиш
Янги Ўзбекистон университети "Дунёнинг энг яхши 100 университетлари" рейтингида 1-ўринда турадиган Массачусетс технология институти билан ҳамкорлик қилади.
ТОШКЕНТ, 7 сент – Sputnik. Тошкент шаҳрида "Бунёдкор" стадиони ҳудудида Президент ташаббуси билан ташкил этилган Янги Ўзбекистон университети учун илк маротаба қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Қайд этилишича, Янги Ўзбекистон университетига кириш имтиҳонларининг 1-босқичида — жами 6000 дан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтган. Улардан иккинчи босқичга 1213 нафар номзод муваффаққиятли ўтиб, тест синовларига кириши белгиланган. Жараёнга жами 3 соат вақт ажратилди. Имтиҳонлар "Cambridge Assessment" ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилган бўлиб, унда йиғиш мумкин бўлган максимал балл 60 баллни ташкил этади.
Пресс-секретарь президента Узбекистана Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ – Асадов
Тест жавобларини текширишга ҳам ‘Cambridge Assessment’ ташкилотининг ўзи масъул бўлади ва бу жараёнларга Давлат тест маркази аралашмайди. Саволлар 10–11 синф мактаб дарсликлари асосида тузилган. Имтиҳон натижалари сентябрь ойининг охирига қадар эълон қилиниши кўзда тутилган. Қабул квотаси эса 300 нафарни ташкил қилади.
Маълумот ўрнида, Янги Ўзбекистон университети ўз йўналишида "Дунёнинг энг яхши 100 университетлари" рейтингида 1-ўринда турадиган Массачусетс технология институти билан ҳамкорлик қилади.
Янгиликлар лентаси
0