Жамият

Чўл ҳудудларида янги яйловлар ташкил этилади

© Рамиз БахтияровПастбище на узбекско-афганской границе
Пастбище на узбекско-афганской границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Жорий йилдан эътиборан яйлов чиптаси ташкил қилинган бўлиб, бунда чорвадор Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси рўйхатида бўлган яйлов ерлари хажмини онлайн кузатиши ҳамда уни ижарага олиш имконига эга.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бу йил иқлим ноқулай келганлиги сабабли чорва моллари озуқаси танқислиги кўпчилик чорвадорларни ўйлантирди. Шу боис чўл ҳудудларида яйлов майдонларини яратиш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Чорвачилик хўжалиги билан ҳамкорликда янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Иқтисод
Тожикистон - Ўзбекистон инвестиция компанияси ташкил этилмоқда
Маълумки, бугунги кунда гўшт маҳсулотларининг 90 фоизи, сут маҳсулотларининг 50-60 фоизи озуқага боғлиқ.
“Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 2,7 миллион гектарга яқин яйлов ҳудудлари Қоракўлчилик ва пиллачилик қўмитасига 0 балансда доимий фойдаланишга берилди. Бу чорва озуқаси танқислигига олиб келиши мумкин деган хавотирни уйғотмаслиги керак”, - дейди Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқотлар институти директори Абдушукур Ҳамзаев.
Унинг сўзларига кўра, чўлда яйлов озуқаларини кўпайтириш, ўсимлик уруғларини кичик авиатсиялар орқали сепиш ишлари аллақачон бошланган. Бу йилдан бошлаб тест режимида яйлов чиптаси ташкил қилинган бўлиб, бунда чорвадор Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси рўйхатида бўлган яйлов ерлари хажмини онлайн кузатиши ҳамда уни ижарага олиш имконига эга. Яйловларни асаларичилик йўналишига эса ижарасиз бепул бериш йўлга қўйилган.
Аввалроқ, қўмита Тошкентни яшил ҳудудга айлантириш борасидаги режаларини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала