Иқтисод

Энергетика вазирлиги 3 та янги қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун тендер эълон қилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишСолнечные панели
Солнечные панели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Наманган (150 МВт), Бухоро (250 МВт) ва Хоразм (100 МВт) вилоятларида умумий қуввати 500 МВт гача бўлган учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш назарда тутилган.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” AЖ 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун тендер эълон қилди.
Тендерининг “Талабларга мувофиқлик сўровнома” биринчи босқичи мустақил қуёш энергиясини ишлаб чиқарувчилар (инвесторлар) ўртасида ўтказилмоқда.
Лойиҳада Наманган (150 МВт), Бухоро (250 МВт) ва Хоразм (100 МВт) вилоятларида умумий қуввати 500 МВт гача бўлган учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш назарда тутилган.
“Тендерда ғолиб келган инвестор қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, 25 йил давомида ишлатиши ва техник хизмат кўрсатиши кутилмоқда. Бухоро вилоятидаги лойиҳа учун электр энергиясини сақлаш батареяларини қуриш ва ишлатиш учун нархлар сўрови ҳам ўтказилади”, - дейилган хабарда.
С компанией Masdar подписаны соглашения по двум солнечным электростанциям - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Иқтисод
“Masdar” билан иккита қуёш электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзоланди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала