Спорт

МДҲ ўйинларида Ўзбекистон жамоасининг медаллари сони 59 тага етди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишI Игры стран СНГ. Тайский бокс
I Игры стран СНГ. Тайский бокс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик спортчилар эса 59 та медаль билан иккинчи ўринда бормоқда.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган 1-МДҲ ўйинларида бугунги кунгача баскетбол, бокс, белбоғли кураш, самбо, эркин ва юнон-рум кураши беллашувлари ўз ниҳоясига етди.
8-сентябрь ҳолатига кўра, умумжамоа ҳисобида Россия 105 та медаль билан биринчи, ўзбекистонлик спортчилар эса 59 та медаль билан иккинчи ўринда бормоқда. Кейинги ўринларни Озарбайжон, Қозоғистон ва Беларусь вакиллари банд этишган.
Бугун тай-бокс, бадминтон, милтиқдан ва стентдан ўқ отиш, спорт рақси бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Представители команды Узбекистана на церемония открытия I Игр СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Спорт
МДҲ ўйинларида ўзбекистонликлар рақибларини доғда қолдиришмоқда
Ўзбекистонлик спортчилар бу йўналишларда ҳам медалларга даъвогарлик қилишмоқда. Шунингдек, бугун кун давомида футзал бўйича гуруҳ баҳслари ўтказилади. Қуръа натижаларига кўра, “А” гуруҳида Россия, Ўзбекистон, Молдова жамоалари, “Б” гуруҳида эса Беларусь, Озарбайжон, Қирғизистон жой олган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала