Дунёда

Россияда ўғирланган пул эвазига Навалнийнинг ҳамтовоқлари АҚШда фонд очишди

© Sputnik / Павел БедняковАлексей Навальный в зале Бабушкинского районного суда, где проходит выездное заседание по апелляции на решение суда о замене для него условного наказания на реальное по делу "Ив Роше". Съемка через стекло.
Алексей Навальный в зале Бабушкинского районного суда, где проходит выездное заседание по апелляции на решение суда о замене для него условного наказания на реальное по делу Ив Роше. Съемка через стекло. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Леонид Волков қочқин банкир билан бирга Америкада ФБК клонини яратди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Алексей Навалнийнинг Коррупцияга қарши фонд (ФБК)* Америка клони пайдо бўлди – Anti-Corruption Foundation, Inc. (ACF) Массачусетс штатида рўйхатга олинди. Унга ФБК** штабларининг собиқ бошлиғи Леонид Волков ва ФБК ижрочи директори Владимир Ашурков раҳбарлик қилмоқда. Шунингдек, бошқарув таркибига “Пробизнесбанк” собиқ эгаси Александр Железняк ҳам қўшилди, у Россияда банкдан 28 миллиард рублни ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда RTга Массачусетс штатининг юридик шахслари реестрида эълон қилинган ҳужжатлардан маълум бўлди.
Алишер Усманов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2017
Жамият
Алишер Усмонов Навалний айбловларини пучга чиқарди
Экспертларнинг фикрига кўра, янги фонд Навалний тарафдорларига Stripe тўлов сервиси орқали донатларни олиш ва Америка ҳукумат ташкилотларидан грант олиш учун керак.
Anti-Corruption Foundation, Inc. нотижорат ташкилоти, яқинда 2021 йил 27 июлда Массачусетс штатида очилди, штат юридик шахслари реестридан (opencorporates.com) кўчирмадан маълум. Бу маълумотларга кўра, Леонид Волков, Владимир Ашурков ва Александр Железняк фонд директорлари рўйхатига киритилган. Волков ACF президенти, Ашурков -вице-президент ва ғазначи бўлди.
Эътиборлиси, учаласи ҳам Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан халқаро қидирувга берилган. Ашурков 2014 йилдан бери Навалний фойдасига донатлар йиғишда 10 миллион рублни ўзлаштирганликда айбланиб қидирувга берилган. Волков ўсмирларни ноқонуний митингларга жалб қилганликда айбланиб, шу йилнинг феврал ойида қидирувга берилган.
Россиялик терговчилар 2017 йилдан бери “Пробизнесбанк” асосчиси Железнякни “Пробизнессбанк” ва “Лайф”молиявий гуруҳидан 28 миллиард рублни ўзлаштирганликда айблови бўйича қидирмоқда.
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Дунёда
Навальний ва унинг ёрдамчилари мухолифат эмас - Захарова
"Navalny Leaks" лойиҳаси муаллифи, адвокат Илья Ремеслонинг сўзларига кўра, Железняк Россия бюджетига зарар етказган, яъни, у ўзи ФБК кураш олиб бораётган кишиларга мисол бўла олди.
"Железняк эса. Бу коррупцияга қарши курашувчилар ўғирлик билан шуғулланадиган одамни ФБК раҳбарларидан бирини этиб танлаши жуда ажойиб ҳолат", - деди Ремесло RT телеканалига. - Давлатдан ўнлаб миллиардлаб ўғирланган пуллар ҳисобига ҳашаматли уй сотиб олганди – унда ФБК "бошпана берган".

Манхеттенга - ишончнома орқали

Массачусетс ACF "хорижий корпорация" сифатида рўйхатга олинган - бу атама АҚШда штат ёки юрисдиксияда иш юритадиган компанияни тавсифлаш учун қўлланилади. Массачусетс фонди бу мақомни олди, чунки у худди шу номдаги Нью-Йорк фондининг филиали ҳисобланди.
"Чет элда ўтказиладиган тадбирлар ва хорижий донатларларни ўзлаштириш учун, шунингдек, АҚШнинг бошқа штатида ўз фаолиятини амалга ошириш учун чет эл корпорациясини рўйхатдан ўтказиш керак", - тушунтирди Илья Ремесло. "Навалний ходимлари дастлаб Нью- Йоркда ички юридик шахсни, кейин эса унинг Массачусетс штатидаги бўлинмасини рўйхатдан ўтказдилар, у хорижий корпорация деб аталади".
Президент РФ В. Путин провел встречу с учащимися ВУЗов по случаю Дня российского студенчества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2021
Дунёда
Путин Навальнийнинг суриштируви ҳақида: қаср менга тегишли эмас
ACF бу номни Нью-Йоркда 2021 йил 19 майда олди. Бироқ, ташкилотнинг ўзи 2020 йил апрел ойида пайдо бўлган ва ўша пайтда Rikolto, LTD деб номланган.
Россия прокуратураси Навалнийнинг ФБКни экстремистик ташкилот деб тан олиш учун даъво аризаси берганидан бир ой ўтиб компания номини ўзгартиришди. Юридик шахслари реестридан кўчирма маълумотларига кўра, Леонид Волков камида 27 июлдан бери ACF президенти бўлган.
* Коррупцияга қарши курашиш фондиРоссия Адлия вазирлигининг 09.10.2019 йилдаги қарори билан хорижий агент вазифасини бажарувчи ноҳукумат ташкилотлари реестрига киритилган. Ташкилот экстремистик деб тан олинган, унинг фаолияти Москва шаҳар судининг 09.06.2021 йилдаги қарори билан Россия ҳудудида тақиқланган.
** "Навалний штаблари" жамоатчилик ҳаракати - экстремистик деб тан олинган ташкилот, унинг фаолияти Москва шаҳар судининг 09.06.2021 йилдаги қарори билан Россия ҳудудида тақиқланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала